26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорачиқдаги Яссавий номли заковат мактабида

Тадбиркор Ҳабибулла Азимов 900 ўринли Яссавий номли заковат мактабини йил бошида барпо этган, вилоят ҳокими Д. Сатибалди Саврон тумани вакиллари билан январь ойи бошида шу ерда учрашув ўтказган эди.

Бунга қадар Яссавий номли заковат мактаби фаолияти газетамиз саҳифаларида кенг ёритилди. 1 сентябрь куни Саврон тумани ҳокими Мақсат Танғатаров, туман таълим бўлими бошлиғи Ақмарал Батирбекова, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ота-оналар ҳамда ўқувчилар янги мактабга ташриф буюришди.

Кенг, замон талабларига мос жиҳозланган синфхоналар, ўндан зиёд спорт турларига мўлжалланган жисмоний тарбия заллари ўқувчиларнинг ҳар томонлама баркамол авлод сифатида камол топиши учун тўлиқ имконият яратади.

Фаоллар Мирзахон Адҳамов, қишлоқнинг собиқ ҳокими Фурқат Айметовлар маърифат кошонасини бунёд этиб, ёш авлод камолоти учун ҳадя этган тадбиркор Ҳабибулла Азимовга самимий миннатдорчилик изҳор қилишди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-09-03, 03:11 472
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.