26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев: Кўчманчилар тамаддуни жаҳон тарихида ўчмас из қолдирди

“Астана Арена” ўйингоҳида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтди

Тадбирнинг нуфузли меҳмонлари орасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Халқ кенгаши Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Татаристон Раиси Рустам Минниханов, Саха Республикаси раҳбари Айсен Николаев, Мўғулистон Президенти Намбарин Энхбаяр бор.

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимига 20 минг томошабин йиғилди.

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини тантанали равишда очди.

– Бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига хуш келибсиз! Қардош давлатлар раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Нуфузли меҳмонлар ва спортчиларга чин дилдан раҳматимни, олқишимни айтаман. Кўчманчилар тамаддуни жаҳон тарихида ўчмас из қолдирди. Буюк Дашт кўчманчилари бепоён Евроосиёда қадимдан яшаб келган, улар жаҳон тараққиёти жараёнига туб ўзгаришлар олиб келган. Ўша давр илғор технологиясининг кашфиётчиси бўлди. Кўчманчилар отни беш минг йил олдин хонакилаштиришган. 

Дунёни ларзага солган чавандозлар маданиятини яратди, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини расман очар экан.

«Қазақстан», «Қазспорт», «Хабар», «Ел арна», «Jibek Joly», «Silk Way», «Sport Plus» каналлари, Түркиянинг TRT AVAZ канали, Қирғизистоннинг 5 канали, халқаро «Мир», «Мир 24» каналлари, Россиянинг «Старт LIVE» канали, Татаристоннинг «ТНВ Қазан» телеканали, Ўзбекистон ва Туркманистон давлат каналлари жонли эфирда намойиш қилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлигининг маълум қилишича, Бутунаҳон кўчманчилар ўйинлари тарихида бундай кенг кўламли халқаро телекўрсатув биринчи марта амалга оширилмоқда.        

 

Akorda.kz, 2024-09-10, 01:50 284
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.