26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғалла – элнинг ризқ-насибасидир

Давлат раҳбари Қўстанай тумани, Майкўл қишлоғидаги «Надеждинка» МЧБда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан учрашди.

Қ. Тўқаевга вилоят ҳокими Қумар Ақсақалов минтақада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, жорий йилда деҳқонлар 5 миллион гектар майдонга экин экишган. Машина-трактор паркини янгилаш, элита уруғлик ғалланинг улуши ҳамда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш кўзда тутилган.

Давлат раҳбарига вилоятда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш борасида ҳам маълумот берилди.

Жумладан, яқин уч йилда 14та сутчилик фермасига сармоя жалб этилади. 44та чорвачилик мажмуаси, иккита йирик паррандачилик фабрикаси барпо этилмоқда.

Ушбу лойиҳалар ҳисобидан вилоятда сут ва гўшт етиштириш ҳажми 1,4 баравар, парранда гўшти етиштириш эса 5 баравар кўпаяди.

Бундан ташқари, қатор сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш натижасида уч йил мобайнида чуқур қайта ишланган маҳсулотлар улушини 70 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Президент “Надеждинка” МЧБ далаларида бўлиб, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари билан суҳбатлашди.

Давлат раҳбари ғалла ҳосилини ўз вақтида йиғиб олиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, аграр соҳага янги технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.

Қ. Тўқаев давлат маҳаллий деҳқон ва чорвадорларни қўллаб-қувватлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорларга ёрдам беришда давом этишини таъкидлади. 

Akorda.kz, 2024-09-12, 02:40 438
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.