26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Гулгун сатрлар қозоғу ўзбекда бор

Туркистон вилояти, Келес туманидаги T. Бегманова номли 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси Робия Дўстонова – моҳир таржимон. У ХХ асрнинг забардаст лирик шоири Муқағали Мақатаевнинг “Мени ёдга оларсан” номли китобидан 50та, классик ва замонавий шоирларининг 145та, жами 195та шеърни қозоқ тилидан ўзбек тилига таржима қилган.

Робия Қамчибек қизининг қатор шеърлари Қозоғистонда “Амир Темур ва Жанубий Қозоғистон”, “Чимкентим – фахрим”, Ўзбекистонда “Ижодкор-ўқитувчилар ижодидан”, “Зангори кенгликлар”, Туркияда “Ота юрт рўзғори” (турк тилида), Мисрда “Юракка саёҳат” номли араб ва инглиз тилидаги шеърий тўпламларга киритилган. Таржималари Тошкентда чоп этилган 100 жилдли “Туркий халқлар адабиёти дурдоналари” тўплами “Юз ўлан” китобларида чоп этилган. Ўзбек ва қозоқ адабиётлари бўйича бирқанча илмий мақолалар муаллифи.

2022 йил шоира Умида Абдуазимованинг шеърларини қозоқ тилига таржима қилиб, “Қос қанат” (“Қўш қанот”) номли иккинчи таржима китобини чоп эттирди. Рус, қумиқ, қорақалпоқ, озарбайжон, турк шоирларининг шеърларини, жами 350га яқин шеърларни таржима қилди.

2023-2024 йилларда қозоқ классик ва замонавий шеъриятдан таржималари жамланган “Ўлан – сўзнинг подшоси”, “Қучоғимга сиғдираман оламни” ҳамда ўзбек тилидан ўгирилган шеърлар тўплами “Дўстлик боғи” чоп этилди. 

– Ёшлигимдан шеъриятга жуда қизиқардим. Бугун болаларга ўзбек тили ва адабиётдан дарс бераман. Шунингдек, дарс давомида жаҳон адабиёти намояндаларининг ҳаёти ва ижодини ўрганамиз. Мен ҳали ҳам ижодий изланишдаман, – дейди устоз.

Робия Қамчибек қизи Халқаро Миртемир мукофотининг совриндори, Қозоғистон ЎЭМБ “Дўстлик” ҳамжамиятининг “Жамоат фахрийси” ҳамда икки марта “Дўстлик” медаллари билан мукофотланган.

Мақола нашрга тайёрланаётган пайтда устоз ҚР Маориф вазирлиги томонидан юксак мукофот “Ы. Алтынсарин” кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳақида ахборот олдик.

Мукофот муборак бўлсин! 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2024-10-10, 20:22 809
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.