26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Бадастир мактаб'' фойдаланишга топширилди

Туркистон шаҳрида 25 октябрь – Республика куни арафасида 2000 ўринга мўлжалланган илк “Бадастир мактаб” очилди. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига кўра, барпо этилган таълим масканининг тақдимотида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ҳамда таълим соҳасининг фахрийлари иштирок этди.

– Давлат раҳбарининг ташаббуси билан бугунги кунда мамлакатимизда “Бадастир мактаб” лойиҳаси доирасида замонавий мактаблар барпо этилмоқда. Ушбу ташаббус хароба ҳамда уч навбатли мактаблар масаласини ҳал қилиб, ўқувчи ўринлари танқислигини бартараф этмоқда. Жорий йил вилоятда 17800 ўринли 29та бадастир мактабнинг қурилиши олиб борилмоқда. Бугун унинг дастлабкисини очяпмиз. Мактаб оддий янги бино эмас. Бу – маърифий тараққиёт ва ўқувчи учун қулай шароитлар яратилган маскандир. Элимизнинг келажаги – билимли авлод қўлида. Уларнинг ўқишда илғор бўлиб, жамиятнинг барча соҳаларида юксак довонларни забт этишига тилакдошман. Янги илм маскани муборак бўлсин!, – деди Дархан Сатибалди.

Туркистон шаҳрининг “Янги шаҳар” ҳудудида барпо этилган 4 қаватли билим ўчоғида физика, кимё, биология ҳамда робототехника хоналари замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун мактабда спорт заллари, устахона, лаборатория ва ҳордиқ масканлари мавжуд. Юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган. Бошланғич ва юқори синф ўқувчилари алоҳида хоналарда билим олишади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-10-19, 03:29 411
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.