26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким чемпионларга уй калитларини топширди

Мамлакатимизда расман август ойининг учинчи якшанбасида “Спорт куни” нишонланади. Шунга мувофиқ, вилоятимизда ушбу санага бағишланган тантанали тадбир уюштирилди. Унда фахрий спортчилар, мураббийлар, спортчилар, жисмоний тарбия соҳаси вакиллари ва спорт жонкуярлари иштирок этди.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирокчиларни қутлаб, минтақада оммавий ва касбий спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

– Ушбу байрам – нафақат касбий спортчилар ва мураббийлар, балки, барча спорт ихлосмандлари ва соғлом турмушга риоя қиладиган ҳар бир инсон учун муҳим кун. Таъкидлаш жоиз, сўнгги уч йилда вилоятимизда 218та спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Жорий йилда 220 нафар спортчи ва 14 мураббийга стипендия тайинланди. 2026 йил вилоят спорти учун муваффақиятли бўлди. 7 ой натижаларига кўра, минтақа спортчилари 876та медални қўлга киритди. 798 нафар спортчи миллий терма жамоалари сафида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Барча спортчиларга муваффақият тилайман! – деди вилоят раҳбари.

Тантанада вилоят ҳокими минтақада спорт соҳасига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ҳамюртларимизни “Ташаккурнома” ва “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирлади. Шунингдек, “Құрметты спорт қызметкері” кўкрак нишони, “Еңбек ардагері” медалларини топширди. Бундан ташқари, Токиода ўтган XXV ёзги Олимпиада ўйинларининг совриндорларига 2 ва 3 хонали уйлар калитини топширди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2026-08-17, 23:22 56
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.