26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юксалишга заминдир ҳар кун

Президент Миллий жамоат ишонч кенгашининг 5-йиғилишида иштирок этди

Жамоат ишончи миллий кенгаши янги ислоҳотларни таклиф қилиш учун муҳим майдонга айланди. Буни ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Миллий жамоат ишонч кенгашининг 5-йиғилишида маълум қилди.

– Миллий кенгаш фаолияти жорий этилган кундан бошлаб жамоатчилик эътиборида. Унинг фаолияти халқаро тадқиқотчилар ва оммавий ахборот воситаларининг қизиқишини уйғотмоқда. Миллий кенгаш таркиби ва вазифалари юзасидан турли таклифлар билдирилди. Ҳатто қарама-қарши фикрлар ҳам бўлган. Шунга қарамай, Миллий Кенгаш илк кунларданоқ ишга фаол киришди. Биз бу ерда қабул қилинган қарорлар орқали мамлакатда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга ижобий жўшқинлик беришни кўзламоқдамиз. Дарҳақиқат, Миллий жамоат ишонч кенгаши «Халқ овозини тинглайдиган давлат» концепциясини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Шу сабабли, ушбу ҳайъат йиғилиши мамлакатда кенг қамровли ўзгариш жараёнларига йўл очмоқда деб айтиш мумкин, – деди Президент. 

ҚР Президентининг фикрича, Миллий кенгаш фаолиятини бошлаган 1,5 йилдан кўпроқ вақт мобайнида аниқ натижаларга эришилди. Кенгаш аъзолари дастлабки сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда ташаббус кўрсатишди. Иккинчи босқичда кўзланган ишлар ҳам якунланмоқда. Учинчи сиёсий ислоҳотлар босқичи устида ҳам иш бошланди.

Шу кунгача Миллий кенгашнинг таклифи билан 13та қонун қабул қилинди. Яна 9та қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

– Амалга оширилган ишлар сарҳисоби истиқболдаги режаларни белгилаб олишнинг муҳим омили ҳисобланади. Айниқса, бу барча соҳада мамлакат миқёсида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижалари билан боғлиқ бўлса, унинг аҳамияти янада ортади, – деди Президент. – Мамлакатни замонавийлаштириш жараёнини биз мураккаб шароитда амалга оширмоқдамиз.

Булар – барча фуқароларнинг фаровонлигини ошириш ва миллатнинг одам салоҳиятини ошириш ҳамда адолатли жамият ва самарали давлатни барпо этиш.

Миллий кенгашнинг ўтган мажлисида таъкидлаганимдек, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар, таълим, соғликни сақлаш, рақамлаштириш, инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, экологик муаммоларни бартараф этиш шиори остида ўтишини маълум қилган эдим. 

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ўтган 2020 йил фуқароларнинг муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш ва ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш бўйича, аввало, муҳим ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта қадам бўлди. Хусусан, жорий йилда ҳам барча соҳаларда ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, айниқса, аҳоли даромадларини орттириш Миллий кенгашнинг доимий эътиборида бўлади. Президент унинг томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва ташаббусларга тўхталди.

Биринчи. Уй-жой ва иқтисодий сиёсатни такомиллаштириш. Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш шартларидан бири – фуқароларни мақбул баҳодаги бошпана билан таъминлаш. Мана шу масалани ҳал қилиш мақсадида биз кенг қамровли ишлар олиб бормоқдамиз. Ҳозир фуқаролар нафақа жамғармасининг бир қисмини ўй-жой шароитини яхшилашда фойдалана бошлади. Бу усул муқаддам қўлланилмаган. Янги ташаббуснинг амалга оширила бошлаганига бир ойдан ошганига қарамай, минглаб одамлар йиллар бўйи орзу қилган бошпанасини харид қилишди. Ипотека қарзларидан қутулишди ё уй харид қилиш учун олган насиясини камайтиришди. Миллий кенгаш ташаббуси ва қўллови билан қабул қилинган қарор минглаб оилаларга қувонч бағишлади. Лекин шунга қарамай, уй-жой масаласи ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда. Албатта, бу ютуқларга юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, узоқни кўзлаб амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, уларнинг қонуний асослари такомиллаштириб борилаётгани ва энг аҳамиятли жиҳати, юртдошларимизнинг ана шу ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаётгани муҳим омил бўлмоқда.

Бошпана масаласини Миллий кенгаш мажлисида Лаззат Қўжахметова кўтарган эди. 

Шунингдек, қишлоқларда ҳам бошпана масаласини ҳал қилиш – асосий вазифалардан бири. Бошпанаси бор ёшларимиз қишлоқни ташлаб, шаҳарга интилмайди. 

Бошпана масаласи “Диплом билан қишлоққа” дастури орқалигина ҳал қилинмайди. Бу ишга ижтимоий масъулияти бор иш берувчиларни ҳам жалб этиш зарур. Агар тадбиркор ўз ишчилари учун қишлоқда уй қуриб берса, унинг 50 фоизигача маблағ давлат ҳисобидан қайтариб берилади. Бу ҳар тарафлама фойдали. Ташаббус муваффақиятли амалга оширилса, қишлоқ тараққиётига улкан ҳисса бўлади. 

Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада юксалтириш, бандлик, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш борасидаги масалалар ҳал қилинмас экан, умуммиллий тараққиёт ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. “Қудратли минтақа – қудратли мамлакат” қоидаси сафсата эмас. Бу элимизни самарали ривожлантиришдаги муҳим талаб.

Минтақаларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида ижтимоий-тадбиркорлик корпорациялари ташкил этилди. Энди уларни салоҳиятли институтга айлантириш вақти келди. 

Минтақавий корпорацияларнинг фаолияти жамиятнинг очиқ назоратида бўлиши шарт. Уларнинг тасарруфига кирмайдиган ва аҳамиятга эга бўлмаган вазифаларни олиб ташлаш керак.

Шу йўл билан биз тадбиркорларнинг иқтисодиётга қўшадиган ҳиссасини оширишимиз мумкин.

Иккинчи. Таълим масаласи.

Барча фуқароларга тенг имкониятлар яратиш – жамият тараққиётининг гарови. Бу муносабат, айниқса, таълим соҳаси учун ўта муҳим. 

– Таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларнинг аҳамиятли экани пандемия даврида аниқ сезилди. Уяли алоқа операторларининг «Билим» тарифи карантин пайтида масофадан ўқитиш учун кенг йўл очди. Бунинг ёрдамида Қозоғистоннинг 600та таълим захираларидан чекловларсиз фойдаланиш мумкин бўлди. Ушбу қадам ўқувчилар ўртасида рақамли тенгсизликни сезиларли даражада камайтирди. Масофавий таълимни ривожлантиришнинг ушбу услубини давом эттириш керак деб ўйлайман. Интернет-тарифлар доирасида мактабларда маҳаллий таълим захираларини бепул тақдим этиш зарур. Ҳукуматга ушбу қарорларни батафсил ишлаб чиқишни топшираман, – деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбари яна бир муҳим масала – педагогика ва тиббий кадрлар тайёрлаш муаммоларига тўхталди. 

– Ўқитувчилар ва шифокорларнинг маошини кўпайтириб, ижтимоий мақомини оширмоқдамиз, – деди у. – Бунга қадар олий ўқув юртлари талабаларининг стипендияларини оширган эдик. Бу қадам ўз мевасини бера бошлади. Шу сабабли тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг стипендиясини янада ошириш зарур. 

Президент имконияти чекланган фуқаролар муаммоларига ҳам тўхталди ва мутасаддиларга қатор топшириқлар берди. 

– Ҳукуматга уч вазирлик (таълим ва фан, соғликни сақлаш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш) нинг ўзаро ҳаракатини назоратга олишни топшираман, – деди Президент. – 2021-2023 йилларга мўлжалланган йўл харитасининг сифатли ижросини тахминлаш зарур. Бу эса таълим-тарбия, соғликни сақлаш соҳаларида кўплаб ижобий ўзгаришларни рўёбга чиқаради. Бу ҳар бир фуқаронинг эртанги кунга бўлган ишончини оширишга хизмат қилиши баробарида, уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, пировардида қонунчилик дастакларининг сифатли ижросини таъминлайди. 

Президент белгилаган тўртинчи вазифа – инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масаласига бағишланди.

– Инсон шаъни – олий қадрият. Шу боис давлатимизда олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатлар, ислоҳотлар марказида шахс ва унинг манфаатлари туради. Инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш Элбоши, Тўнғич Президентимиз Нурсултан Назарбев сиёсатининг энг асосий йўналишларидандир. Бу эзгу тамоил ҳаётимизда ўз ифодасини топиб келмоқда.

Истиқлолимизнинг ўтган 29 йили мобайнида юртимизда амалга оширилган барча ислоҳотларнинг туб замирида, аввало инсон манфаати, унинг қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқи олий қадрият сифатида эътироф этиб келинаётгани, мамлакатимизнинг энг катта бойлиги бунёдкор ва бағрикенг халқимиз эканлиги тушунчаси мужассамдир.

Бу борада меҳнат хавфсизлигини таъминлаш масаласи долзарб. Жаҳон тажрибасида меҳнат хавфсизлигини таъминлашда профилактик тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли Қозоғистонда меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган тадбирлар режасини ишлаб чиқишни топшираман. Уни Ҳукумат, иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари вакиллари ҳамкорликда тайёрлашлари мақсадга мувофиқ. 

Компанияларда ижтимоий нисбат бўлиши шарт. 

Президент туман ҳокимларининг сайловларини 2024 йилда ўтказишни таклиф қилди. 

– Навбатдаги муҳим қадам – туман ҳокимларини сайлаш. Ушбу сайловлар 2024 йилда ўтказилиши керак, деб ўйлайман. Умид қиламанки, ушбу ташаббус мамлакатни демократлаштириш ва маҳаллий бошқарувни такомиллаштиришга катта ҳисса қўшади. Туманларда сайловларни ўтказиш – халқ ҳокимиятининг яққол ифодаси бўлади. Шунинг учун ваколатли давлат органларига зарур тайёргарлик ишларини олиб боришни топшираман, – деди Давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, ноқонуний ўйин бизнесига қарши курашни кучайтиришни топширди. 

Қасим-Жўмарт Тўқаев дунёвий муаммо – оилавий зўравонлик масаласига тўхталди. 

– Юртимизда хотин-қизларга нисбатан 2,5 мингдан зиёд жиноят содир этилади, шу жумладан, умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказиш туфайли ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Натижада, улар жамият ҳаётида тўлақонли иштирок эта олмайди ва оила институтига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу масалани давлат органлари ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал қилишлари мумкин. 

 Президент маърузасида ер масаласига оид қабул қилган қарорлари билан таништирди.

– Биринчидан, хорижликлар ва чет эллик ҳуқуқий шахсларга қишлоқ хўжалик ерларини сотишга, ижарага беришга қонун доирасида тақиқлашни топширдим. Иккинчидан, бир ой мобайнида Ер ислоҳоти бўйича комиссия ташкил қилиб, 25 мартда ишга киришишни топшираман. Комиссия таркибига аграр шўъбанинг фаол вакиллари ва ер масаласида етук билим ва тажрибага эга тадқиқотчиларни киритиш зарур, – деди Қасим-Жўмарт Кемелули.

Президент муҳокама қилинган масалаларни хулосалар экан, мамлакатимиз ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан изчил ва мутаносиб ривожлантириш, халқ билан доимий ва очиқ мулоқот олиб бориш орқали юртдошларимизни ташвишга солаётган ҳаётий муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал этиш, аҳоли учун ҳар томонлама муносиб турмуш шароитларини яратиш юзасидан кенг кўламли вазифаларни зиммамизга олганимизни доимо ёдимизда тутиб, шу асосда фаол иш олиб боришимиз керак, дея таъкидлади. 

Аkorda.kz, 2021-02-27, 03:16 390
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.