26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адабиётнинг шукуҳли байрами

Юртимизда Ҳазрат Навоийнинг таваллуди кенг нишонланмоқда. Буюк шоирга эҳтиром халқимиз дилида ҳамиша мужассам бўлгани билан, унга бағишланган тадбирлар фақатгина мактаб ёки бирорта маданият уйи миқёсида ижодий кеча, давра суҳбати, учрашувлар тарзида уюштириларди.

Аллоҳга беадад шукрки, замон ўзгариб туркий халқлар бирлашмоқда, ўзбек-қозоқ халқларининг тарихий ҳақиқати тикланиб, ўтмиши, маърифати, бой адабий мерослари бирга ўрганилмоқда, илмий талқин этилмоқда. Бунга ёрқин мисол қозоқ халқининг буюк шоири ҳаким Абайга Ўзбекистонда эҳтиром юқори савияда кўрсатилган бўлса, энди машҳури олам, бутун туркийларнинг мутафаккири Ҳазрати Мир Алишер Навоий сиймосига юксак ҳурмат бутун Қозоғистонда бўляпти.

Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетида Шимкент шаҳар услубият маркази, Туркистон вилоят услубият маркази, ЖҚДПУ, ҚХАнинг “Дўстлик” ҳамжамияти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ташкилотчилигида “Навоий – замонлар ва халқларни бирлаштирган буюк аллома” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтди. 

Анжуманни Қозоғистонда ўзбек тили ва адабиётининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган олий тоифали мутахассис, ЖҚДПУ ўқитувчиси Шаҳло Норалиева уч тилда (қозоқ, ўзбек ва рус) моҳирона олиб борди.

Тадбир аввалида видеоролик намойиш этилиб, унда университетнинг истеъдодли талабалари Алишер Навоийнинг ғазалларини ёдлаб, буюк мавқега эга бўлган мутафаккир ижоди билан йиғилганларни таништиришди. Буюк қаламкашлар Навоий ва Абай ўртасидаги ўзаро узвийликни намоён этувчи спектакль ижро этилди. Абай ролини Шимкент шаҳридаги Муқимий номидаги 13-сонли мактабнинг қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси Достон Маҳкамбоев, Навоий ролини эса серқирра, ёш истеъдод соҳиби, “Юртимиз жамоли” теледастури мухбири Шаҳзод Хамариддинов ижро этишди. Форс, инглиз, турк, рус, қозоқ ва ўзбек тилларида ёшларнинг ихлос билан айтган шеърлари гулдурос қарсакларга сабаб бўлди. 

Сўнгра ЖҚДПУ ректори Гулжан Суғирбаева, тошкентлик меҳмон, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Нурбой Жабборов, ЎзРнинг ҚРдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, Шимкент шаҳри таълим бошқармаси услубият маркази директори Меруерт Медетбекова, “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икром Ҳошимжонов, вилоят услубият маркази директори ўринбосари Динара Айкўзовалар навбат билан ўз тилакларини билдиришди.  

Нотиқларнинг деярли барчаси, энг аввало, бугунги асосий мавзу – туркийзабон халқларнинг ўзаро бирлашаётгани, давлат раҳбарлари ўртасида тузилаётган шартномалар, давлат сиёсати доирасида олиб борилаётган бугунги залворли ишлардан мамнунлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Анжуманда хорижлик 152 одам онлайн тарзда иштирок этди. Улар Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Эрон, Туркия давлатлари вакиллари бўлиб, қизиқарли тадбирнинг шоҳиди бўлибгина қолмай, ўз маърузалари, илмий хулосаларини ҳам ўртоқлашдилар.

Анжуманнинг иккинчи қисмида навоийшунос олимларнинг илмий ишлари тақдим этилди. 

М. Ауэзов номидаги университет профессори Неъматжон Алметов педагогикада навоийшуносликдан фойдаланишнинг янги услубларини тақдим этса, шу илм даргоҳининг яна бир таниқли устози, доцент Соҳибжамол Қўрғонова Алишер Навоий ғояларидаги умуминсоний қадриятларга тўхталди. Анжуман модератори Шаҳло Норалиеванинг «Навоий ижодининг Қозоғистонда ўрганилиши» мавзуидаги маърузаси ҳам кўпчилик учун қизиқарли бўлди.   

Ҳозирча, шуни айтиш керакки, мана деярли олти асрки, муборак инсон Ҳазрати Навоий башарият қалбида яшаяпти, унинг руҳи олдида халқлар таъзимда. Унга мутафаккирлик деган буюк ном берилгани учун илми ва ижоди ҳали кўп асрлар зиё аҳли томонидан севиб ўрганилади ва талқин этилади. Байтлари эса янграган сайин кўнгилларни нурафшон этаверади.

Н. МАВЛОНОВА, 2021-03-02, 04:20 238
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.