26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ғоя, янги режалар

Қ. ТЎҚАЕВ ТУРКИСТОНДА ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ МАХСУС ИҚТИСОДИЙ МИНТАҚАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ


Туркистон ҳудудида Туркий давлатларнинг бирлашган махсус иқтисодий минтақасини ташкил этиш зарур. Мазкур ғояни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев таклиф қилди.
– Пандемия авваллари кузатилмаган иқтисодий инқирозни юзага келтирди. Хавфли касаллик оқибатида ўзаро савдо-сотиқ  ҳажми сезиларли даражада камайди. Чунончи,  Қозоғистон билан Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар орасидаги савдо-сотиқ миқдори бултур 7 миллиард доллар чамасида бўлди. Бу – пандемиягача бўлган даврдаги кўрсаткичдан 11,2 фоизга оз. Шунинг учун мамлакатларимиз учун савдо-сотиқни кучайтириш – асосий вазифалардан биридир, – деди Давлат раҳбари.
ҚР Президенти йўллар чорраҳасида жойлашган Туркистоннинг сармоявий ва савдо-иқтисодий салоҳияти кучли эканлигини алоҳида таъкидлади.
– Бунинг учун Туркистоннинг иқтисодий салоҳияти етарли даражада. Минтақанинг табиий захиралари, одам капитали ва сайёҳлик салоҳиятини инобатга олиб, бу ерда Туркий давлатларнинг бирлашган махсус иқтисодий минтақасини ташкил этишни  таклиф қиламан, – деди Қ. Тўқаев.                         

2021-04-03, 02:42 283
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.