26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Беқиёс ғамхўрлик, юксак эътибор

Мақтаарал туманида кўп болали ва кам таъминланган 50та оила янги бошпанага эга бўлди

Уй-жой олиш учун навбатда турган 50та оила «Нурли ер» дастури доирасида барпо этилган ижтимоий уй-жой билан таъминланди. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Мақтаарал туманига хизмат сафари билан ташриф буюриб, тумандаги вазият билан танишди.
Вилоят раҳбари Мирзакент овулидаги янги қурилган кичик туманда бўлиб, «Нурли ер» дастури доирасида қурилиши режаланган кўп қаватли уй-жойлар лойиҳалари билан танишди ва қатор муҳим масалаларни муҳокама қилди.
Қурилиши давом этаётган мактаб ва болалар боғчасида бўлган минтақа раҳбари пудратчилар билан учрашди. Қайта таъмирланган “Шуҳрат” хиёбонини оралаб, янги лойиҳалар борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, тубдан таъмирланган Қ. Мунайтпасов номидаги марказий ўйингоҳда бўлиб, туманда оммавий спортни ривожлантириш режаларини пухталади. Мирзакентда фойдаланишга топширилишга шай турган амбулатория-шифохонанинг жиҳозланишига ҳоким юксак баҳо берди. Таъкидлаш жоизки, худди шундай соғликни сақлаш муассасалари яқинда Ўргебас ва Фирдавсий қишлоқларида ҳам эл эзгулигига берилади.
 Бундан ташқари, ҳоким Мирзакентда қурилаётган бошқа ижтимоий иншоотлар билан ҳам яқиндан танишди. Барпо этилаётган мактаб ва болалар боғчасини кўздан кечириб, пудратчи ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди. Таълим муассасаларини янги ўқув йили олдидан фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатма берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-06, 02:57 139
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.