26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Буюк Дашт достони''

Туркистон шаҳридаги кўп тармоқли «Конгресс зали» мажмуасида Қозоғистон Республикаси Журналистлар уюшмаси ва Қозоғистон Республикаси Рассомлар уюшмаси аъзоси, Қозоғистон бадиий академияси академиги Халқаро «Турон» мукофоти совриндори Сейсенхан Маханбетовнинг «Буюк Дашт достони» шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатлари Дархан Минбай ва Қазибек Иса, Туркистон вилояти маданият бошқармаси раҳбари Азимхан Қўйлибаев, ҚР Рассомлар уюшмаси Туркистон вилоят бўлими раисининг ўринбосари Батухан Байменов сўзга чиқишди, рассомнинг ижодига батафсил тўхталиб, «Буюк Дашт достони» китобининг тақдимотини ўтказишди. Таъкидлаш жоизки, ушбу китоб Туркистон вилояти ҳокимлиги кўмагида нашр этилган.
Вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Азимхан Қўйлибаев рассомга вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг ташаккурномасини топширди ва унга ижодий муваффақиятлар тилади.
Кўргазманинг мақсади – Тўнғич Президент – Элбошининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» ва «Буюк Даштнинг етти қирраси» дастурий мақолалари доирасида маданият ва санъат меросини оммалаштириш, рассомнинг асарлари ва ижоди билан таништириш орқали тасвирий санъатга жамоатчиликнинг қизиқишини ошириш эди.
Эслатиб ўтамиз, Сейсенхан Маханбетов 40дан зиёд халқаро ва республика кўргазмалари, сумпозиумларнинг доимий иштирокчиси ҳамдир. У икки марта Белоруссияда шахсий кўргазма ўтказди.
2019 йилда «Мавжланган Туркистон» республика рассомлар танловининг бош соврини соҳиби бўлди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-13, 01:47 354
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.