26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
‘‘FARAB’’ кутубхонаси хорижлик олимларни лол қолдирди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев хорижлик йирик олимлар ва археологлар билан бирга “Farab” кутубхонасига ташриф буюрди. Мамлакатамиздаги ягона  илмий-оммабоп  мажмуа  илғор технологиялар билан жиҳозланган. Асосийси – кутубхона ёшлар марказига айланиб бормоқда. Марказ ижодкорлик ва илҳомни ўзида мужассам этган ва ноёб лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этадиган мажмуа сифатида барча китобсеварларнинг севимли масканига айланади. Бунинг учун барча шароитлар яратилган.
Янги кутубхонанинг фаолияти билан Қозоғистон Республикаси Жаҳон мероси миллий қўмитаси раисининг ўринбосари Дмитрий Воякин, тарих фанлари доктори, Қозоғистон Республикаси  А. Марғулан номли МФА  академиги ва Археология институтининг бош директори. Бауржан Байтанаев,  академик, З. Буниятов номидаги Шарқшунослик институти директори ўринбосари   Шайм Мустафаев, Вашингтон университети Антропология кафедраси профессори Сент-Луис Майкл Фрачетти, Татаристон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси,  А. Халиқов номидаги   археология институти директори  Айрат Ситдиқов, археолог, тарих фанлари доктори, Германия Археология институтининг корреспондент аъзоси Виктор Зайберт ва бошқалар танишди.
2019 йили роботлар  техникаси  бўйича ўтган жаҳон чемпионатида учинчи ўринга эга бўлган жамоа “Farab” кутубхонасифаолиятини бошлади.
Кутубхонада эски қўлёзма ва китобларни асл ҳолига келтиришга мўлжалланган Марказий Осиёда ягона  цех очилди. 3D моделини ясашга мўлжалланган проекция хонаси, каллиграфия ва санъат студияси, устахона бор.
Марказда китобсеварлар бир-бири билан учрашиб, давра суҳбатлари уюштирилади. Тақдимот зали, илмий-тадққиқот маркази, китоб сақлаш омбори ҳам мавжуд. Бу ерда нодир китоблар ва монускриптилар сақланмоқда. Хорижлик олимларни китоб жамғармаси лол қолдирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-16, 04:34 80
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.