26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги туманга ҳоким тайинланди

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев Фармони билан янгидан ташкил этилган Саврон туманининг дастлабки ҳокими тайинланди. Туркистон вилоятининг ҳокими Ў. Шўкеев Саврон туманининг фаоллари йиғилишида янги ҳокимни таништирди.
ҚР Конституциясининг 87-моддасига кўра, ҚР Президенти Маъмуриятининг розилиги ва Саврон туман маслаҳати депутатларининг якдил овоз бериши билан Саврон тумани ҳокими лавозимига бунга қадар вилоят ҳокими девони раҳбарининг ўринбосари хизматини бажариб келган Ғани Қурмашули Рисбеков тайинланди. Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Саврон тумани ҳокимига келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб, масъулият билан ишлашига ишонч билдирди.
– Жорий йил 12 мартдаги Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг фармони билан таркибига 12та қишлоқ округи киритилган Саврон тумани ташкил этилган эди. Бу – тарихий воқеа. Бугунги тарихий кун билан Саврон туман аҳолисини табриклайман. Туманда улкан имкониятлар мавжуд. Янги туманга тажрибали ҳокимни тайинлаяпмиз. Туман иқтисодиётини юксалтиришга бор куч-ғайратини сафарбар қилади, – деди ҳоким.
 Сўзга чиққан Ғани Рисбеков ишонч билдирган фаолларга миннатдорчилик изҳор қилиб, Саврон туманининг тараққиёти ва фаровонлиги йўлида куч-ғайратини аямаслигини айтди.
Ғани Рисбеков 1962 йили Туркистон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1986 йили Целиноград қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган, зироатшунос. 2005 йили Х. Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-Турк университетини молиячи ихтисослиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1979 йили Туркистон шаҳрида Чапаев номли жамоа хўжалигида ишчиликдан бошлаган. 2019 йилдан буён Кентов шаҳрининг ҳокими, вилоят ҳокими девони раҳбарининг ўринбосари хизматларини бажариб келди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-24, 03:30 81
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.