26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ислоҳотлар бўйича Олий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди


Тадбир онлайн шаклда ўтказилди. Учрашув кун тартибида бешта масала кўриб чиқилди. Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш тўғрисида Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг раиси Қайрат Келимбетов ҳисобот берди. «Рақамли Қозоғистон» миллий лойиҳасини ўзгартириш тўғрисида Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин ахборот берди. Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Ўмаров 2026 йилгача агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг миллий режаси тайёрланаётганини маълум қилди.
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан таклифларни Олий суд раиси Жақип Асанов ва Президент девони раҳбари Ерлан Қўшанов тақдим этишди. Иштирокчиларнинг ҳисоботларини тинглаган Президент, ислоҳотлар стратегиясини янада ривожлантириш истиқболларига атрофлича тўхтади. Давлат раҳбари ҳар бир маъруза юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди. Хусусан, Қасим-Жўмарт Тўқаев миллий лойиҳаларнинг сони эмас, сифати муҳимлигини, улар долзарб вазифаларни ҳал қилишга қаратилиши зарурлигини таъкидлади.
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларга тўхталган Давлат раҳбари суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини юксалтириш, аҳолининг одил судловга ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий адолатни таъминлаш учун суд тизимини изчил ва тизимли равишда ислоҳотлаш муҳимлигини таъкидлади.
– Бошқа соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш, судьялар масъулиятини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш зарур, – деди Давлат раҳбари. – Бу қонун устуворлигининг энг муҳим мезонидир, сармоя жозибадорлигининг асоси ва у хусусий мулк ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди, – деди у.
Хулоса қилиб, Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонни замонавийлаштириш доирасида улкан самарали ишларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
– Олдимизда улкан ва масъулияти мураккаб вазифалар турибди. Уларни муваффақиятли амалга ошириш учун залворли услуб, янгича фикрлаш зарур, бунга барчани даъват этаман, – деди Давлатимиз раҳбари.

Akorda.kz, 2021-04-24, 03:37 373
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.