26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳиллик – муваффақиятлар қаноти

Азиз туркистонликлар!
Қадрли биродарлар!

Сизларни 1 май – тинчлик ва тотувлик нурига сингиб кетган Қозоғистон халқининг бирлиги байрами билан чин қалбимдан табриклайман!
Ҳа, баҳорнинг ушбу куни оиласида фақат шодмонлик бўлган қозоғистонликлар руҳига муҳаббат ва ватанпарварлик ҳиссини сингдириши табиий. Бу кун – фуқаролик бурч ва умуммиллий тотувликни уйғунлаштирадиган нурафшон байрамдир.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини улкан муваффақиятлар билан кутиб олаётган мамлакатимиз учун бирлик, ҳамжиҳатлик энг азиз тушунчалар бўлиб қолмоқда. Юртимиз равнақида мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат вакилларининг ўз ҳиссаси ва дастхати бор.
Шу муносабат билан Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Нурсултан Назарбаев: “Биз барча қозоғистонликлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашимиз керак! Биз бир-биримизга тўзимли бўлишимиз керак! Бу Қозоғистон келажагининг калитлари. Миллатлараро тотувлик – бу ҳаётий кучнинг кислороди”, деди. Давлат Раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев “Қозоғистон дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳудуди бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бизнинг шиоримиз – ранг-барангликдаги бирлик. Бу ерда яшовчи барча миллат ва элатлар аслида ягона миллатдир. Хорижликлар бизни ”қозоқлар” деб аташади. Ахир бизнинг мамлакатимиз номи ушбу сўз билан боғлиқ”, деган эди.
Дарҳақиқат, бизнинг Ватанимиз мустаҳкам дўстликнинг кўзгусидир! Тўғри, дўстлик ва тотувлик бор жойда барака, фаровонлик бўлади. Бирлик, ҳамжиҳатлик ва оддий эҳтиром ҳукм сурган минтақамизда кўплаб самарали ишлар амалга ошмоқда. Кундан-кунга ёшариб бораётган қадимий шаҳримиз Туркистон бунинг исботидир. Энг муҳими, миллатлараро тинчлик туфайли бугун юртимиз тинч, осойишта, ҳаётимиз фаровон. Ушбу неъмат узоқ умр кўрсин, ҳамжиҳатлик ва муросага келиш барчамизни чўққилар сари етакласин! Халқимизнинг бир чанғароқ остида бирлиги мустаҳкамлансин, республикамизда миллатлараро тинчлик доимо барқарор бўлиб, чуқур илдиз отган дўстлик ва ҳамжиҳатлик мангу яшасин.

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими, 2021-05-01, 05:09 90
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.