26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Орзулар шаҳрининг янги қиёфаси – Туркистон

Элбоши Нурсултан Назарбаев хизмат сафари билан Туркистонга келди

Элбоши маънавий пойтахтни ободонлаштириш лойиҳасига тўхталиб, Туркистон пойтахтдан тезроқ ривожланаётганини таъкидлади.
Кейинги тўрт йилда Туркистон аҳолиси 300 мингдан ошади. Шаҳар аҳолисини уй-жой билан таъминлаш учун 26 минг квартира фойдаланишга топширилади.
Нурсултан Назарбаев Туркистонга ташрифи давомида шаҳарни ривожлантиришнинг бошқа режаларини ҳам ўртоқлашди. Элбошининг сўзларига кўра, сўнгги икки йилда шаҳарда 257та бино фойдаланишга топширилган. Тўнғич Президент маънавий пойтахтга алоҳида мақом бериш ва уни тараққий эттиришни 2000 йилдан буён орзу қилган экан.
– Мен барча туркистонликларни, бутун жанубий минтақанинг аҳолисини янгиланган Туркистон билан табриклайман! Дарҳақиқат, Туркистоннинг юзлаб йиллик тарихида бундай бунёдкорлик ишлари олиб борилмаган, бундай маблағ ажратилмаган, бундай эътибор қаратилмаган. Ёдингизда бўлса, биз Туркистоннинг 1500 йиллигини нишонлаганимизда учрашган эдик. Шу пайтдаёқ мен шаҳарни маънавий пойтахтга айлантириш режасини кўнглимга тугиб қўйган эдим, лекин бунинг имконияти бўлмаган эди. Давлат тузилгач, мустақил Қозоғистонни тараққий эттириш ва бутун дунёга кўрсатишга интилдик. Мана, энди вақти келди, 2018 йил июнь ойида мен миллион аҳолиси бўлган Шимкент шаҳрига мегаполис мақомини бериб, янги вилоят тузиш юзасидан Фармонни имзоладим. Шундан буён уч йилга етмай, натижа кутилгандан зиёд бўлди, – деди Нурсултан Назарбаев матбуот анжуманида.
– Аллоҳ бизни бирликдан ажратмасин. Юртда мустаҳкам бирлик бўлсин. Халқ бирлашганда барча қийинчиликларни енгади. Ўтган йили келган киши ҳозир Туркистонни танимай қолади. Шаҳар пойтахтга қараганда жадалроқ тараққий этмоқда. Энди, 2025 йилга бориб, ўзгаришлар янада залворли бўлади. Ҳозир аҳолиси 200 минг кишини ташкил этади, 2025 йилда эса 300 мингдан ошиши кутилмоқда. Биз пойтахтни қураётганимизда, 2030 йилга бориб аҳолининг миллионга етишини кутган эдик. Ҳозирнинг ўзида шаҳар аҳолиси 1 миллион 200 мингга етди. Шунинг учун ушбу жадаллик бир муддат ҳам тўхтамаслиги керак. Аҳоли талабини кўринг, улар ҳатто пойдевори қуйилаётган уйларни сотиб олмоқчи. Кейинги тўрт йил давомида Туркистонда 26 минг квартира қурилади, – деди Тўнғич Президент.
Элбоши Туркистонда амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди ва вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевга миннатдорчилик билдирди.

2021-05-13, 02:21 118
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.