26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайловдан умид катта

Вилоят оқсоқоллари мамлакатда илк бор ўтказиладиган қишлоқ ҳокимлари сайловига катта умид боғламоқдалар.
Минтақада ушбу сиёсий паллага қизғин тайёргарлик кетмоқда. Вилоятда карантин талабларига риоя қилган ҳолда ушбу аҳамиятли ишга киришилган.
Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Мақтаарал, Чордара ва Жетисай туманларига хизмат сафари билан борган чоғида оқсоқоллар билан учрашиб, сайлов борасида уларнинг фикрлари билан танишди, ҳудудий муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излаштирди.
Жетисай тумани оқсоқоллари суғормали ерларни шўрхокликдан тозалаб, унумдорлигини орттириш, яроқсиз ҳолатга келган сув иншоотларини тузатиш, хўжаликларни обикор сув билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигига субсидия ажратиш  каби масалаларни кўтаришди.
Вилоят ҳокими барча саволларга тегишли жавобларни мутасаддилар беришини тайинлади.
Чордаралик мўйсафидлар эса қишлоқ ҳокимларининг сайлови халқ ишончини оқлайдиган, ишбилармон, юксак масъулиятли фуқароларни майдонга олиб чиқишига умид боғлашмоқда.
Кўпни кўрган қариялар сайлов одил ўтиши учун қариндош-уруғчилик, ручилик муносабатларига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлашди.
Сафар чоғида ҳоким бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга иншоотларни оралаб, хўжаликлар фаолияти билан танишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-07-08, 03:41 337
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.