26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув танқис бўлмайди

Ўзбекистондан Дўстлик канали орқали Қозоғистонга секундига 80 кубометр сув келмоқда

Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий захиралар вазири ўринбосари Серик Қўжаниязов Туркистон вилоятига ташрифи чоғида маълум қилди.
Бу Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг трансчегаравий дарёлар бўйича самарали келишувга эришганлиги туфайли, деди вазир ўринбосари.
Бундан ташқари, Серик Қўжаниязов Туркистон вилоятининг Жетисай туманида маҳаллий деҳқонлар ва туман ҳокимлари билан видеоанжуман ўтказди. Унда Жетисай ва Мақтаарал туманларидаги оқава суви масаласи кўтарилди. Жетисай тумани ҳокими Мурат Қидирбек ёзги вегетация даврида Дўстлик магистрал каналида турли сабабларга кўра сув етишмай қолишини таъкидлади. Шу сабабли, туман ҳокими вазир ўринбосаридан механик насос ёрдамида Шардара сув омборидан қўшимча сув юборишни сўради.
– Жетисай туманида обикор ерлардан самарали фойдаланиш борасида ҳал қилиниши зарур бўлган кўплаб долзарб масалалар мавжуд. Ҳудудда 80 минг гектар обикор экин майдонларида меҳнат қилаётган 40 мингга яқин одамнинг ҳаёти ушбу экинлардан олинадиган маҳсулот ҳажмига боғлиқ. Ҳар йили давлатлараро Дўстлик магистрал каналидан ёзги вегетация даврида турли сабабларга кўра сувнинг камайиб қолиш ҳоллари кузатилмоқда. Дўстлик магистрал канали орқали оқаётган сув етмаса, Шардара сув омборидан насос ёрдамида қўшимча сув олишни таклиф қиламан, – деди Жетисай тумани ҳокими Мурат Қидирбек.
Аммо, Серик Қўжаниязовнинг таъкидлашича, Сирдарё суви билан тўлдириладиган «Шардара» сув омборининг асосий вазифаси – бу Туркистон ва Қизилўрда вилоятларини ўз вақтида сув билан таъминлашдир. Шу билан бирга, у ҳар иккала туманни етарли миқдорда сув билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
– Дўстлик магистрал каналида сув танқислиги юзага келса, «насос билан сув олиш учун» тегишли қарор қабул қиламиз, – деди вазир ўринбосари.
Бундан ташқари, у суғориш тизимини такомиллаштириш ва суғориладиган ерларни тиклаш юзасидан амалга оширилган тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди. Чунончи, июнь-август ойларида Сирдарёга Қирғизистондаги Тўқтогул сув омборидан 330 млн. кубометр қўшимча сув етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилди. Унинг таъкидлашича, ушбу ҳажмдаги сувнинг Ўзбекистон ҳудуди орқали тўсиқсиз транзити бўйича келишув мавжуд.

Казинформ, 2021-07-22, 02:01 89
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.