26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўст бошингга иш тушганда билинади

Туркистон ва Манғистов вилоятлари орасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди


Туркистон вилоятидан Манғистов вилоятидаги хўжаликларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Туркистон ва Манғистов вилоят маслаҳатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш меморандуми имзоланди. Унинг доирасида икки томон ҳамкорликда иш юритиб, жумладан, вилоятимиз йил охиригача мол озуқаси жўнатишни тўхтатмайди.
Учрашувда Манғистов вилоят маслаҳати котиби Нури Тумишев бошчилигидаги депутатлар минтақа аҳли номидан Туркистон вилояти раҳбарлари ва аҳлига оғир дамларда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдиришди.
Учрашувда Туркистон вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, вилоят маслаҳати депутатлари, жамоатчилик кенгаши раиси Ш. Жамалбек саховатпеша фуқароларга раҳмат айтиб, маслаҳат депутатлари ҳам гуманитар ёрдам беришларини маълум қилди.
Мажлисга якун ясаган вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов қурғоқчилик даврида Туркистон вилояти ҳокимлиги, вилоят аҳли, тадбиркорлар, фаол ёшлар ҳамкорликда манғистовлик чорвадорларга 67 вагон (1620 тонна) пичан жўнатгани, ҳозирги кунда эса 8та вагонга (240 тонна) пичан ортиб қўйилганини айтди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари сўнгги 3 йилда вилоятда ўрин олган фавқулодда вазиятларда, яъни Арис шаҳридаги портлаш, Мақтааралдаги сув тошқинини бартараф этишда Манғистов вилояти ёрдамини аямаганини таъкидлади. Туркистон шаҳридаги “Амфитеатр” ҳам манғистовликларнинг туҳфасидир.
Ҳоким ўринбосари бугунги кунда “Қозоғистон темир йўллари” ҲЖ ва вилоят ҳокимлиги ҳомийлар учун яна 100та вагон ажратганини маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-27, 02:37 171
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.