26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурилишни кўкаламзорлаштириш ишлари билан якунлаш керак

Туркистондаги қурилиш майдончаларини оралаган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қурилиш ишлари тўлиқ битгач, биноларнинг  атрофи ободонлаштирилган ҳолда фойдаланишга топширилиши зарурлигини таъкидлади. Ушбу топшириқ нафақат ижтимоий иншоотлар қураётган, балки уй-жой қурилишида машғул бўлган барча компанияларга ҳам тааллуқли.
Шаҳарда қад ростлаётган янги кўп қаватли уйларнинг қурилиши билан танишган ҳоким, сармоядорлар билан ҳам учрашди.  
– Қурилиш ишларини кўкаламзорлаштириш ишлари билан якунлаш керак. Бино қурилиб битгач, атрофини ободонлаштириш, дарахтлар ўтқазиб, кўкаламзорлаштириш мақсадга мувофиқдир, – деди вилоят ҳокими.
Туркистон шаҳридаги кимё-биология йўналишидаги  Назарбаев Заковат мактаби қурилиши янги ўқув йилида битиб, фойдаланишга топширилади. Таълим даргоҳининг  умумий ер майдони – 22 300 м2.
Ўмирзақ Естайули муассасани замонавий воситалар билан таъминлашда, энг аввало, сифатга эътибор қаратилиши зарурлигини уқтирди.
Шаҳарда 25та бригадага мўлжалланган вилоят тез ёрдам станцияси қурилиши ҳам йил охирида ниҳоясига етади. Вилоят ҳокими юқоридаги иншоотлардан сўнг Яссавий кўчаси бўйидаги истироҳат боғига ташриф буюриб, у ердаги ишларни кўздан кечирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-29, 00:58 419
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.