26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантинга доир тезкор топшириқ

Туркистон вилоятидаги 500дан зиёд тўйхоналарнинг барчаси коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида полиция томонидан қўриқланади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раҳбарлигида ўтган ҳафталик девон йиғинида минтақадаги эпидемиологик вазият муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари эмлаш жараёнини кузатишни, пандемияга қарши курашнинг асосий усули – тезкор гуруҳларнинг фаолиятини кузатишни топширди.
– Ҳар бир тамаддихона ва тўйхона олдида битта полиция ходими бўлиши керак. Бу касаллик тарқалишининг олдини олишда самарали усул бўлиши мумкин. Бу усулни ҳам қўллаб кўриш керак. Коронавирус тарқалишига қарши курашни кучайтириш зарур, – деди у.
Карантин тартиби талабларининг ижросини назорат қилиш учун тезкор гуруҳлар мониторингги кучайтирилди. Натижада ўтган ҳафтада тақиқланган 115та оилавий ва байрам тадбири тўхтатилди. COVID-19 билан касалланганлар сони 10 мингга яқин. Сўнгги ҳафтада қайд этилган 1000га яқин ҳолатларнинг аксарияти 20-49 ёш оралиғида.
Йиғилишда таъкидланганидек, Туркистон вилояти рўйхатга олинган беморлар сони жиҳатидан мамлакатда энг қуйи кўрсаткичга эга. Ва коронавирусга қарши эмлаш даражаси юқори. Бугунги кунга қадар 141та эмлаш пунктларида коронавирусга қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Касалхоналар 109та термоконтейнер билан таъминланган. 80та сайёр эмлаш бригадаси мавжуд. Вилоятга вакцинанинг 610 мингга яқин дозаси келтирилган. Тахминан 583 минг киши ёки 95 фоизи I компонент, 404 мингга яқин одам ёки 77 фоизи II компонент билан эмланган.
Йил бошидан буён вилоятда 127та тезкор гуруҳ 190 мингдан зиёд иншоотга ташриф буюрган. Тахминан 3,5 минг далолатнома тўлдирилиб, жарима солинган.

2021-08-05, 02:47 215
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.