26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқлол тенгдошлари – партия аъзолари

ҚР Тўнғич Президенти куни арафасида Nur Otan партиясининг Туркистон вилоят филиалида партия сафига қабул қилиш тантанаси ўтди

Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев йиғилганларни байрам билан қутлаб, фаол фуқароларга партия билети ва кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, Президент куни арафасида Элбошининг “Қозоғистон йўли” китоби туҳфа этилди.
– Мустақиллик – энг қудратли сўз. Nur Otan партияси халқимизнинг ижтимоий аҳволини яхшилаб, мамлакат тараққиётига йўналтирилган Элбоши топшириқларини амалга оширишга улкан ҳисса қўшмоқда. Дастлабки кунданоқ партия таркибига 164 минг одам аъзо бўлса, ҳозир уларнинг сони 800 мингдан ошди. Вилоят бўйича 244та бошланғич партия ташкилотида 80 мингдан зиёд аъзо бор. Эндиликда унинг таркиби ўзларингиз сингари турли соҳадаги фаол фуқаролар ҳисобига кенгаймоқда. Бугунги тадбирга эл тараққиёти йўлида хизмат қилаётган фуқаролар тўпланди. Биз, бир ёқадан бош чиқариб, партия кўрсатмаларини қўллаб, масъулият билан Қозоғистон тараққиётига улуш қўшишимиз зарур, – деди Бейсен Даулетули.
Нуротанликлар сафига таълим ва соғликни сақлаш соҳаси ходимлари, хусусий тадбиркорлар, давлат ҳамда маҳаллий ижро органлари ходимлари жами 15 нафар номзод киритилди. Унинг 6 нафари – Мустақиллик тенгдошлари.
Умуман, жорий йил партиянинг Туркистон вилоятидаги филиалларига 2273 одам қабул қилинди. ҚР Тўнғич Президенти куни арафасида туман, шаҳар филиалларида ҳам тантанали қабул тадбирлари уюштирилди.
Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати.

2021-12-03, 23:40 65
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.