26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда 200та иншоот қад ростламоқда

Туркистон – яшашга қулай, сайёҳлик ва спорт кластери ривожланаётган шаҳарга айланмоқда. Бу йўналишда аниқ режалар тузилиб, улар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев маънавий пойтахтдаги қатор қурилиш иншоотларини оралаб, ишларнинг бориши билан танишди. Пандемия даврида Туркистон вилоятида қурилиш ишлари деярли тўхтагани йўқ. Бугунги кунда вилоят ва унинг маркази алп қурилиш майдонига менгзалади. Минтақада фуқароларни бошпана билан таъминлаш йўналишида қамровли ишлар йўлга қўйилган. Бултур 11 ойда фойдаланишга берилган уй-жойнинг умумий майдони 600 минг кв.метрдан ошди.
Минтақа раҳбари Туркистондаги “Карвон сарой”, “Ясси эко виллаж” уй-жой мажмуаларини оралаб, ишларини таҳлил қилди. Мазкур уйлар қурилиши талабга биноан юритилмоқда. Шунингдек, Х. А. Яссавий мақбараси, “Хилват” масжиди, “Дарин” мактаб-интернати, ички ишлар департаменти, тез ёрдам станцияси биноларининг қурилишини ҳам кўздан кечирди. Ясси кўчасини ободонлаштириш тадбирлари ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Бу ижтимоий ва маънавий иншоотлар фойдаланишга берилгач, туркистонликларнинг яшаш тарзи юксалишига улкан ҳисса қўшиши табиий.
Вилоят ҳокими Туркистонни туркий оламнинг маданий-маънавий марказига айлантириш йўналишидаги ишлар давом этишини маълум қилди.
– Республикада бироз қийинчиликлар рўй берди. Бироқ элнинг бирлиги ҳамда Президентимизнинг мардонавор қарорлари туфайли вазият барқарорлашди. Туркистон вилоятида ҳам вазият барқарор. Минтақадаги долзарб масалалар қатъий назоратга олинган. Бугунги кунда шаҳарда 200та иншоот ва бинонинг қурилиши олиб борилмоқда. Барча қурилиш компаниялари етакчилари билан юзма-юз учрашиб, иш жадвалини ташкил этиб, ишчиларни қурилиш майдонига чақириб, бинокорликни давом эттирмоқдамиз. Ушбу иншоотлар ўз муддатида топширилади, деб ишонаман. Давлат қўллови натижасида минтақа тараққий этмоқда. Вилоятни гуллаб-яшнатиш йўлидаги йирик лойиҳалар ўз вақтида ва талабга биноан амалга оширилади, – дейди вилоят раҳбари.
Туркистон шаҳрида республикада тенгсиз лойиҳалар амалга оширилади. Шулардан бири, халқаро талабга жавоб берадиган эшкак эшиш базаси. 80 гектардан зиёд ҳудудни ташкил этадиган базада эшкак эшиш, академик эшкак эшиш ва бошқа спорт турлари ривожланмоқда. Бу иншоот сайёҳларни жалб этадиган марказга айланади. Касбий спортдан ташқари бу жойда қайиқда сайр қилиш, соҳил волейболи билан шуғулланиб, дам олиш мумкин. Бундан ташқари, Туркистон шаҳрининг иқлимини ўзгартириш, яшил майдонни кенгайтириш йўналишида ҳам эшкак эшиш базасининг аҳамияти залворли.
Шунингдек, минтақа етакчиси “Муз саройи”, Б. Саттарханов номидаги спорт-соғломлаштириш маркази, теннис маркази ва футбол академиясини барпо этиш масалаларини тилга олиб, пудратчилар ва масъул етакчиларга қатор топшириқлар берди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-15, 01:35 61
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.