26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли йўналишлар белгиланди

Қозоғистон ва Эрон президентлари музокаралар ўтказишди

Томонлар суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Иброҳим Раисийга расмий таклиф учун миннатдорчилик билдирди.

– Аввало, самимий қабул учун раҳмат. Бу менинг Президент сифатида Эронга биринчи ташрифим. Бугунги музокаралар икки давлат ҳамкорлиги ривожига янги суръат бағишлайди, деб умид қиламан. Қозоқ халқида «Қўшнининг ҳаққи – худонинг ҳаққи» деган нақл бор. Биз қўшнилар билан доимо тинч-тотув бўлган давлатмиз. Эрон бизнинг яқин қўшнимиз ва Каспий соҳилидаги ишончли ҳамкоримиздир, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлаётганини таъкидлади. Президент таъкидлаганидек, шу даврда ҳамжиҳатлигимиз, дўстлигимиз янада мустаҳкамланди.

– Икки  томонлама муносабатларимиз жадал ривожланмоқда. Биз бунга ўзаро ишончга асосланган сиёсий мулоқот орқали эришдик. Бизда ҳукуматлараро, парламентлараро ва ишбилармонлар кенгашлари бор. Тўсиқларга қарамай, савдо-иқтисодий ҳамкорлигимиз йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида савдо ҳажми 50 фоизга ошди. Эндиги мақсад бу суръатни тўхтовсиз ошириш. Бунга бизнинг салоҳиятимиз етарли. Ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссангизни қадрлайман. Ўзаро муносабатларимизни ривожлантириш учун бор куч-ғайратимни ишга солишга тайёрман, – деди Президент.

Учрашувда таъкидланганидек, жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

Эрон ва Қозоғистон  етакчилари савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олишди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев ташриф давомида муҳим қарор  қабул қилганини маълум қилди.

– Биз Эрон фуқароларига Қозоғистонда 14 кун визасиз қолишга рухсат берамиз. Бу турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Шунингдек, у ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиради. Бу музокараларга янги туртки бериб, сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилмоқда. Умид қиламанки, эронлик тадбиркорлар бу имтиёздан самарали фойдаланади, – деди Қозоғистон Президенти.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Қасим-Жўмарт Тўқаевга эътибор  учун миннатдорчилик билдирди.                                               

Akorda.kz., 2022-06-21, 01:26 58
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.