26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик ришталари ва ҳамжиҳатлик улуғланган байрам

Шимкент шаҳрида ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни кенг нишонланди

Тадбирни Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов очди. У этнослараро тотувликнинг Қозоғистонча шакли туфайли ўзбек тили, анъаналари, маданиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва тарғиб этиш бобида салмоқли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифлари, ушбу мамлакат раҳбари билан турли нуфузли анжуманлар доирасида ўтказган учрашувлари, мунтазамлик касб этаётган ўзаро мулоқотлар ҳамкорлик алоқалари кучайишига улкан туртки бермоқда, – деди у. – Халқаро тадбирларда иштирок этиб, мамлакатимиздаги ислоҳотлар, хусусан, ташқи сиёсатимиздаги ёндашув қондошу жондош қўшниларимиз, қардош ва ҳамкор давлатларда илиқ кутиб олинаётгани ҳақида эшитяпмиз. Икки давлат раҳбарининг мунтазам мулоқотлари дўстона ва самарали мазмун-моҳиятга эга эканлиги икки томонлама муносабатларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашмоқда, бу минтақавий барқарорликни янада мустаҳкамлашнинг, Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлиги салоҳиятини намоён этиш ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстона, яхши қўшничилик анъаналарини қўллаб-қувватлашнинг кафолати ҳисобланади.

Икки давлат – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган байрамда ҚХА раисининг ўринбосари М. Азилханов, Шимкент шаҳри ҳокими ўринбосари Ш. Муқан, ҚР Парламент Мажлиси депутати Ф. Қоратоев, Ўзбекистон делегацияси, “Ўзбек туризми”нинг 25 нафар ходими, таниқли санъаткорлар, ёзувчилар иштирок этдилар. Уларнинг ўзбек этноси шаънига илиқ тилаклари, халққа хизмат қилишни шарафли бурч деб билган қатор таниқли инсонларга топширилган ташаккурномалари, “Жамоат фидойиси” медали ва самимий дил изҳорлари гулдурос қарсакларга уланиб кетди. 

Бу ҳақидаги батафсил маълумотларини газетанинг шанба сонида ўқийсиз.

2022-09-27, 02:02 682
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.