26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги технологиялар – самарадорлик омили

Қазиғурт туманида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирокида ўтган семинар-кенгашда баҳорги дала ишларининг бориши, илғор технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги муҳокама қилинди. Унда агробизнес вакиллари, илмий ходимлар, туман ва шаҳар ҳокимлари иштирок этди.

Тадбирда мол озуқаси ва бошоқли дон экинларини бевосита экиш усули таништирилиб, жаҳон миқёсида қўлланилаётган амалиётнинг самарадорлиги муҳокама қилинди.

No-till технологияси – нолли ишлов бериш тизими, ерга ишловсиз бевосита экишнинг биринчи синови минтақада 5 йил аввал бошланганди. Бразилиядан келтирилган сеялкани қўллаш натижасида бошоқли экинларнинг ҳосилдорлиги 2 баравар ошган.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилишда вилоят раҳбари мевани чиқиндисиз қайта ишлашга устувор аҳамият қаратиб, замонавий илғор технологиялардан фойдаланишга мурожаат қилиш муҳимлигини таъкидлади. У экинлар турини кўпайтириш самарадорлигига эътибор қаратди. Вилоятда агросаноат соҳасини барқарор ривожлантириш, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлишини таъминлаш борасидаги ишлар янада кучайтирилиши зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокими Шанақ қишлоқ округидаги “Тилеуберди” деҳқон хўжалигида бўлиб, туманда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ва бедани бевосита экиш тадбирлари билан танишди.

Қазиғурт тумани нафақат бетакрор тарихи ва табиати, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳам машҳур. Хусусан, туманда 2022 йилда 66,7 млрд. тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Жорий йилги баҳорги дала ишлари учун туманга давлат томонидан арзонлаштирилган нархда 3500 тонна ёнилғи ажратилди. 95 фоиз техника дала ишларига шай.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-03-31, 03:16 369
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.