26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда мебелсозлик ривожланмоқда

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Туркистон шаҳридаги бир қанча тадбиркорлик иншоотларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди. Тадбиркорлар билан якка тартибда суҳбатлашди, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, иш ўринларини кўпайтириш, ташқи бозорга чиқиш бўйича уларнинг режа ва илтимосларини тинглади. Қандай кўмак зарурлигини сўраб, давлат дастурларини тушунтириб берди.

Бугунги кунда Туркистондаги «ASIA BREND» мебелсозлик корхонаси йилига 22 минг дона турли жиҳоз ишлаб чиқариш қувватига эга. Йиллик молиявий айланма – 1,1 млрд. тенге. 150 киши меҳнат қилаётган, замонавий технологиялардан фойдаланаётган корхона мебеллари нафақат мамлакатимиз, балки қўшни давлатларда ҳам харидоргир. Вилоят ҳокими тадбиркорга лойиҳа қувватини ошириб, экспорт устида ишлаш зарурлигини таъкидлади.

Дархан Сатибалди шу куни «IDEAL TURKESTAN» МЧБнинг салоҳияти билан танишди. Мебелсозлик фабрикасида 50 киши иш билан таъминланган. Бугунги кунда ушбу корхона маҳсулотларига ҳам талаб катта. Корхона жамоаси билан учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, давлат дастурларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни жонлантириш юзасидан таклифлар тингланди. 

Вилоятнинг мебелсозлик борасидаги салоҳиятини юксак баҳолаган минтақа раҳбари бу борадаги лойиҳаларни такомиллаштириш, экспорт ҳажмини ошириш муҳимлиги, барча таклифлар кўриб чиқилишини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-12, 01:14 328
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.