26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарихингдир, минг асрлар...

Арпаўзен петроглифларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш таклиф қилинмоқда

Вилоятимиздаги Арпаўзен петроглифларини Халқаро маданий мерос рўйхатига киритиш ишлари бошланди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Сўзоқ туманида бўлиб, Қоратов этагидаги петроглифлар ҳолати билан танишди. Мутахассислар билан петроглифларни муҳофаза қилиш, сайёҳлик кластерини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

– Қоратов ноёб тарих ва бой қадимий меросни сақламоқда. Арпаўзен петроглифлари тарихимизда алоҳида ўрин тутади. Бу ажойиб тарихий мерос билан кўпчилик таниш эмас. Биз очиқ осмон остидаги тарихий ёдгорликни сақлаб қолишимиз керак. Бунинг учун тарихчи ва тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинади, – деди Дархан Сатибалди.

Келгусида Арпаўзен петроглифларини алоҳида муҳофазага олиш ишлари режалаштирилган. Бу ташаббус Туркистон вилоятининг маданий тараққиёт концепциясига киритилган.

Барча петроглифлар суратга олиниб, уларга паспортлар расмийлаштирилди. Бу тадбирда бир гуруҳ олимлар иштирок этмоқда. Келгуси йилда ҳам бу ишларни давом эттириш режалаштирилган. Иккинчидан, Арпаўзен петроглифларини ЮНЕСКОнинг тарихий-маданий мероси рўйхатига киритиш учун мамлакат олимлари тегишли тавсиялар ишлаб чиқиши керак.      

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-14, 03:48 244
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.