26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кентовликлар билан учрашув

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Кентов шаҳрида фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиб, тўпланиб қолган муаммоларни муҳокама қилди. “Очиқ эшиклар куни”да ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда вилоят бошқармалари раҳбарлари, вакиллари иштирок этиб, мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишига ёрдам кўрсатишди.

Қабулга келган шаҳарлик фуқаро “Дарын” мактабининг ётоқхона масаласини кўтарди. Иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор фуқаро эса Кентов шаҳридан уй қуришни илтимос қилди. Ўзи ҳам муҳтожлар рўйхатида навбатда турганини айтди.

“Ирмоқ-Ўзан” сув омборининг чап томондаги каналини тубдан таъмирлаш ишларини юритиш масаласи юзасидан таклиф киритди.

Жами қабулга 50дан зиёд фуқаро кириб, долзарб масалаларни кўтарди. Инфратузилма, ижтимоий масала, бошпана билан таъминлаш, сайёҳликни ривожлантиришга доир таклиф ва мурожаатларини тинглади.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди қабул давомида фуқароларнинг саволларига қонун доирасида жавоб бериб, кўтарилган масалаларнинг ечимини топиш юзасидан мутасадди шахслар ва соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг шахсий қабули барча туман, шаҳарларда давом этади.

2023-11-16, 03:38 225
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.