26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамликлар – ҳоким қабулида

Туркистон вилоятининг ҳар бир туман, шаҳарини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга оид қатор лойиҳалар амалга татбиқ этилиб, вилоят ҳокими томонидан махсус режалар тасдиқланган. Бу борада вилоят аҳолисининг таклиф ва тавсиялари ўта муҳим. 

Минтақа раҳбари Дархан Сатибалдининг навбатдаги ягона қабули Сайрам туманида ўтди. Манкент қишлоғидаги “Өзге” спорт мажмуасида туман фуқаролари шахсий масалалар билан вилоят ҳокимига мурожаат қилишди.

Эркин шаклда ўтган қабулга келганларнинг кўпчилиги инфратузилма ва ижтимоий соҳага доир саволлар билан мурожаат қилишди. Ҳозирги кунда вилоятнинг бир неча туманида газлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Қабулга келган фуқаролар Қасимбек Датқа овули, Жанақурилис ҳудудига тахминан 1500 уйга табиий газ тортиш, Кўлкент қишлоғига газ киритиш масаласини кўтарса, яна бири Қурлиқ қишлоғига маданият ва спорт иншооти қуриш таклифини айтди. Туманда ичимли сув масаласи долзарб. Туман фуқароси ушбу масала юзасидан таклиф билдирди. Навбатдаги фуқаро Қорабулоқ қишлоғида ичимли сув масаласи ҳал қилингани учун минатдорчилик билдирди. 

Қорасув қишлоғи ва Шимкент шаҳри чегарасидаги темир йўл кўпригини кенгайтириш, шунингдек, субсидия, туман миқёсида кўп қаватли уйлар қурилишини олиб бориш масалалари кўтарилди. Буғдой омбори қурилишига ваколатли органларнинг тўсиқ бўлаётгани айтилди. Қорабулоқлик фуқаро қишлоқдаги “Қазпошта” ва касалхона масаласига доир савол қўйди.

Қабулда ҳуқуқ-тартибот соҳаси ва вилоят бошқарма раҳбарлари иштирок этиб, мурожаатларнинг ижобий ҳал қилинишини таъминлади. Кўтарилган масалаларни қунт билан тинглаган минтақа раҳбари мутасадди соҳа вакилларига уларни қонун доирасида ҳал қилишни топширди.

Айнан шу шаклдаги қабул барча туман ва шаҳарларда давом этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-11-25, 03:41 496
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.