26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамда ''Фаол узоқ умр кўриш маркази'' очилди

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди Сайрам туманига хизмат сафари давомида Низомобод қишлоғидаги «Ecoinvest S.A» МЧБ иссиқхонасига ташриф буюрди. Лойиҳа қиймати 7,5 миллиард тенге бўлган иссиқхонада йилига 6000 тонна помидор етиштирилади, иккинчи мавсум чоғида эса 12000 тонна маҳсулот териб олинади.

Таъкидлаш жоизки, иссиқхона фаолияти хориж сармояси ҳисобидан йўлга қўйилди. Иккинчи мавсум чоғида 320 киши доимий иш билан таъминланади. Ҳозир 170 одам ишламоқда. 

Вилоят раҳбари қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик соҳасидаги ишларни, бундай лойиҳаларни янада кўпайтириш юзасидан кўрсатма берди.

Сўнг Оқсувкент қишлоғи марказидаги «Фаол узоқ умр кўриш маркази»нинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу марказ пенсия ёшидаги фуқаролар ва ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. 

Дархан Сатибалди Манкент қишлоғидаги «Өзге» спорт мажмуаси фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Иншоотнинг қиймати 770 млн. тенге. Шунингдек, унга «Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастури доирасида давлатдан 170,0 млн. тенге миқдорида ёрдам кўрсатилган. 15 киши доимий иш билан таъминланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-11-25, 03:42 905
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.