26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги Ҳукуматга қандай вазифаларни юкланди?

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Парламент Мажлисининг пленар мажлисида иштирок этди. Қ. Тўқаев Парламент мажлисида янги тузилган Ҳукумат олдида турган вазифаларга қисқача тўхталди.

– Биз мамлакатимиз салоҳиятини янада юксалтиришимиз керак. Бу олдимизда турган улуғвор мақсад. Узоқ муддатли стратегик мақсадларга эришиш учун буларнинг барчаси етарли эмаслиги аниқ. Биз Қозоғистонни илғор давлатга айлантиришимиз керак. Бу шунчаки шиор эмас, ҳақиқий режамиздир. Бизга тараққиётнинг бошқа йўли керак. Бинобарин, туб сиёсий ислоҳотлар билан бир қаторда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга ошириш юзасидан дадил чоралар кўришимиз зарур. Энг муҳими, барча ҳаракатларимиз Адолатли Қозоғистонни яратиш тамойилига мос бўлиши керак, – деди Қ. Тўқаев..

Давлат раҳбари Янги Қозоғистон тараққиёт йўналишининг бош мақсади эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадр-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш борасидаги вазифалар эканлигини таъкидлади. 

– Ҳурматли депутатлар, барчангизга маълумки, бугунги Қозоғистон халқаро ҳамжамиятда шараф ва нуфузга эга давлатдир. Бу мамлакатимиз учун улкан муваффақият бўлиб, жаҳон ҳамжияти олдида юксак масъулият юклайди. Хорижий сиёсатчилар ва экспертлар Қозоғистон ижтимоий-иқтисодий тараққиёт суръати ва умуман иқтисодиёт ҳажми бўйича Марказий Осиёда етакчи эканлигини эътироф этмоқда, – деди Давлат раҳбари.

Президент Ҳукуматга бу ишларни ҳаётга табиқ этиш учун дадил чоралар кўриш зарурлигини айтди.

 – Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш зарур. Зеро, Янги Қозоғистон тамойилининг биринчи йўналишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш орқали юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг, халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган “Янги Қозоғистон – адолатли, халқчил ва инсонпарвар давлат” ғояси амалга оширилади.

Президент Солиқ ва Бюджет кодекси, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунлар мутлақо янги тамойилларга асосланганини таъкидлаб, улар янги иқтисодий сиёсатни амалга оширишда ишончли асос бўлиши даркорлигини таъкидлади. Қ. Тўқаевнинг сўзларига кўра, тариф сиёсатидаги тўсиқларни бартараф этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини замонавийлаштириш, ижтимоий соҳани бошқариш ва молиялаштиришда самарали ёндашувларни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

– Бу вазифаларнинг ижросини таъминлашда биринчи навбатда Ҳукумат муҳим ўрин эгаллаши керак. Ишни янги суръатда бошлаш керак. Ҳукумат ўз фаолиятида касбийлик, масъулият, тезкорлик, ташаббускорлик каби фазилатларни уйғунлаштириши керак. Ухалқ манфаати йўлида иқтисодиётни рағбатлантириш ва ранг-баранглаштиришга қаратилган дадил, қатъий қарорлар қабул қилиши керак. Бу вазифа ниҳоятда муҳим ва стратегик аҳамиятга эга, – деди Давлат раҳбари.

Президент Янги Қозоғистон тараққиёт йўналишида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши халқ билан бевосита мулоқот қилиш, жамият ва давлат бошқарувининг ҳар бир нуқтасида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва давлат идораларини, том маънода, халққа хизмат қиладиган масканга айлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.           

Akorda.kz., 2024-02-07, 23:03 359
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.