26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда янги корхоналар очилади

Вилоятимизда сармоя жалб этиш, янги корхоналарни очишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Лойиҳалар минтақавий сармоявий штаб мажлисида муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган сармоявий штабнинг навбатдаги мажлисида 9та лойиҳанинг ижроси кўриб чиқилди. Ҳар бир сармоядорнинг  ҳисоботи, иш жараёни, режаси ва масалалари ҳамда тавсиялари тингланди.

Штаб мажлисини вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуралхан Кўшеров олиб борди. Минтақа раҳбари мутасадди бошқарма ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларига сармоядорларни қўллаб-қувватлаш тадбирларини сифатли амалга оширишни топширди.

Тадбирда «КАТКО»,  «ECOCULTURE-EURASIA», «GenGroupKazakhstan», «KAZPLAST», «Корпорация «ERNUR», «MEGA AGAT», «Тауэнерго» ва «Сұлтан-Агро» МЧБ раҳбарлари ҳамда вакиллари иш жараёнлари тўғрисида маълумот беришди. Унда инфратузилмага доир масалаларнинг мавжудлиги айтилди. 

Тўлебий туманида йилига 150 минг дона либос тикадиган корхонада  150та иш ўрини очилади. Ушбу тумандаги  сув электр станцияси ҳамда Саврондаги сут фермасининг қурилиши жадал олиб борилмоқда. Сармоявий лойиҳаларнинг бирқанчаси жорий йилда  амалга оширилади.

2024-02-08, 20:41 330
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.