26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ноқонуний карьерлар ёпилади(ми)?

Вилоятимизда ноқонуний равишда шағал, қум қазувчиларга қарши кураш кучайтирилмоқда. Ушбу соҳада бажарилган ишлар ва режалар вилоят ҳокими девонининг мажлисида муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди табиатга зарар етказиб, ноқонуний ҳаракат қилаётган ер ости фойдаланувчиларини қатъий назоратга олиб, тегишли ишлар юритишни топширди.

– Мутасадди бошқарма ер қаъридан фойдаланувчиларга лицензия беришда уларнинг мажбуриятларини ҳам тушунтирсин. Улар тўкис бажарилиши шарт. Шартнома тузилиб қўйган тадбиркорларга ҳам талабни кучайтириш зарур, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси раҳбари Нуржигит Мирзахметовнинг айтишича, минтақада ер қаъридан фойдаланувчи 175та ташкилот бор. Улар 84та шартнома ва 91та лицензия асосида иш юритади. Карьерларнинг аксарияти Саврон, Сайрам, Ўрдабоши туманлари ва Арис шаҳри ҳудудида жойлашган. 

Вилоят ҳокимининг ер қаъридан ноқонуний фойдаланувчиларга қарши курашни кучайтириш топшириғига кўра, шартнома талабларини тўлиқ бажармаган ва муҳофаза қилинадиган сув ҳудудларида жойлашган 9та ташкилотнинг шартномаси муддатидан аввал ҳамда 7та шартноманинг фойдаланиш муддати вақтинча тўхтатилди.

Бундан ташқари, ер қаъридан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида бошқарма 2023 йилда Туркистон вилоят ихтисослаштирилган табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси Полиция департаменти билан ҳамкорликда рейдлар уюштирган. Натижада, туман ва шаҳарларда жами 461та рейд уюштирилиб, 276та техника жарима майдонига қўйилган, 31,8 миллион тенге жарима ундирилган.

Полиция департаменти раҳбарининг ўринбосари Асилжан Қалдарбеков ер қаъридан ноқонуний фойдаланувчиларни аниқлаш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, рейд тадбирлари мунтазам юритилаётганини маълум қилди.

2024-02-22, 22:05 463
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.