26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тежамкор суғориш технологиялари – давр талаби

ҚР Сенати раиси Маулен Ашимбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Туркистон вилоятига келди. Сенат спикери раислигида Барқарор тараққиёт соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар ижросини назорат қилиш бўйича парламент комиссиясининг бешинчи мажлиси ўтди.

Тадбирда сув захираларидан самарали фойдаланиш ва санитария билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ирригация соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар, масалалар ҳамда галдаги вазифалар ҳақида маъруза қилди.

– Парламент комиссияси мажлисининг Туркистон вилоятида ўтказилаётгани биз учун жуда муҳим. Давлат раҳбари ёғингарчиликдан ҳосил бўлган сувларни тўплаш ва ундан деҳқончиликда унумли фойдаланиш мақсадида 20та янги тўғон барпо этиш, камида 15та сув омборини тубдан таъмирлаш юзасидан топшириқ берилган эди. Бугунги кунда вилоятда умумий қуввати 8,8 млрд. куб метрли 42та сув омбори мавжуд. Шу билан бирга, биринчи навбатда таъмирланиши зарур бўлган сув хўжалиги иншоотларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда умумий қиймати 73,9 млрд. тенгелик 17та лойиҳа тайёр, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоятда сувни тежаш технологияларини ишлаб чиқарадиган корхоналар очилмоқда. “BNK Group LTD” МЧБнинг йилига 1000 дона ёмғирлатиб суғориш машиналари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилади. Шунингдек, минтақа аҳолисини ичимли сув билан таъминлаш йўналишда ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятимизга сафари давомида Маулен Ашимбаев раҳбарлигидаги сенаторлар маҳаллий маслаҳат депутатлари ҳамда минтақа аҳолиси билан учрашди. Сенат раиси Давлат раҳбарининг Миллий қурултойда кўтарилган ташаббусларига атрофлича тўхталди. Шунингдек, вилоят аҳолиси билан бирга минтақадаги муҳим масалаларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилди.

Вилоят иқтисодиётига 972 млрд. тенге сармоя жалб қилиниб, унинг ҳажми ортди. 2023 йилга режаланган 56та сармоявий лойиҳа тўлиқ амалга оширилди. Қурилиш ишларининг ҳажми 407,5 млрд. тенгени ташкил этиб, 11,1 фоизга ўсди. 

 2023 йили 899 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Амалга оширилган ишлар натижасида 3 мингдан зиёд оила ўз бошпанасига эга бўлди.

Хизмат сафари якунида Маулен Ашимбаев минтақанинг фаол ёшлари билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-04-02, 01:28 344
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.