26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муаммоли иншоотлар таъмирланади

Вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев Сайрам туманига хизмат сафари билан борди. Дастлаб, “Тоза Қозоғистон” республика экологик тадбири доирасида Кўлкент – Қорабулоқ автомобиль йўли бўйида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ассамблея вакиллари, маҳаллий аҳоли ҳамда ёшларнинг ташаббусига муваффақият тилади.

Сўнг Қорабулоқ қишлоқ маданият уйи фаолияти билан танишди. Эскирган бинони тўла таъмирдан ўтказиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлашни топширди. Ҳужжатлар битгач, “Овул – эл бешиги” лойиҳаси доирасида (республика бюджетидан) таъмирлашга тавсия жўнатилади. Шунингдек, келгусида бу ерда музей очиш режалаштирилганини маълум қилди. Сафар Оқсувкент қишлоғидаги Суранши ботир номидаги 97-сонли умумтаълим ўрта мактабида давом этди. Таълим маскани иншоотининг тамал тоши қулайлаштирилган ҳамда типли намунада барпо этилган. Бинода 803 нафар ўқувчи таълим олади. Видеокузатув камералари ўрнатилган. Ушбу таълим масканини жорий таъмирдан ўтказиш учун жорий йил маблағ ажратилишига тўхталган вилоят ҳокимининг ўринбосари масала ижобий ҳал этилишини таъкидлади.

Бейсенбай Даулетули туман фуқароларининг шахсий қабулини ўтказиб, уларнинг талаб-истакларини тинглади. Жамоат қабулида фуқаролар томонидан таълим ҳамда соғликни сақлаш соҳалари, мол сўйиш бекатларида назоратни кучайтириш каби масалалар кўтарилди. Манкент қишлоғида жойлашган Иброҳим ота номли мактаб 325 ўқувчига мўлжалланган. Бугунги кунда 647 ўқувчи икки сменада таълим олмоқда. Фуқаролар аҳоли сони йил сайин ортаётгани туфайли мактаб ҳовлисида 200 ўринли янги бино қуриш зарурлигини маълум қилишди. 

Қорамурт қишлоғидаги Киров номли мактаб ва 1-сонли гимназия-мактабини бириктириш, спорт майдончасини барпо этиш, Қорабулоқ қишлоғида мақсадли деҳқон хўжалиги ҳамда иссиқхона мажмуаси қурилишини юритиш, ер участкасида ноқонуний кушхона ва мол қолдиқларини қайта ишлаш бекати барпо этилгани юзасидан шикоятлар айтилди.

Кўтарилган муаммоларни қунт билан тинлаган Б. Тажибаев шикоятлар қонун доирасида ўрганилиб, ҳал қилинишини таъкидлади. Масъул раҳбарларга топшириқлар берилди. Фуқароларнинг шифохона ва мактаб қуришга доир илтимослари бўйича вилоятдаги масъул бошқармалардан махсус ишчи гуруҳи келиб, таҳлил ишларини юритадиган бўлди. Зарурат бўлса, аҳоли билан яна учрашув ўтказилишини таъкидлаб, мажлисга якун ясади.

2024-05-04, 20:56 486
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.