26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким ''Култўбе'' шаҳарчасида бўлди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди “Култўбе” шаҳарчасининг қурилишига борди. Пудратчи компания ҳамда мутасаддиларга кўрсатмалар бериб, тегишли вазифаларни юклади.  

Кўп асрлик тарихга эга шаҳарча қадим Ясси шаҳридаги тиклаш тадбирлари бир қисми сифатида ЮНЕСКО назоратида амалга оширилмоқда. 

Вилоят ҳокими ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. “Култўбе шаҳарчаси” номли очиқ осмон остидаги археологик паркнинг қурилиши жорий йилда якунланиши кутилмоқда. Унинг умумий майдони 30 гектарга яқин, кўкаламзорлаштириш майдони 20 гектардан зиёд.

Шаҳарчанинг ҳамма томонидан Яссавий мақбараси кўриниб туради. Бугунги кунда лойиҳада белгиланган ишлар, яъни гумбазнинг металл конструкциялари, гумбаз қопламалари ўрнатилган. Трансформаторни таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга тайёр. Шунингдек, оқар сувларга мўлжалланган дренаж тизими қурилиши ҳам ниҳоясига етказилган.

 

2024-05-28, 01:41 376
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.