26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Латиф шаҳар гўзаллашмоқда

Туркистон шаҳрининг янги қиёфасини шакллантиришга аҳоли ҳам салмоқли ҳисса қўшяпти. Яқинда ушбу мавзуга доир жамоат муҳокамаси ўтади. Бу борада куни кеча вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг раислигида ўтган мажлисда айтилди. Вилоят ҳокими мутасадди соҳа раҳбарлари билан янги лойиҳани муҳокама қилди.

Минтақа раҳбари раислигида вилоятда барпо этилаётган ва режаланган лойиҳаларнинг қиёфасига доир муҳокама ўтказилди. Унга меъморлар, мутасадди бошқарма раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги ва бошқа муассасалардан вакиллар таклиф этилди. Туркистоннинг ўзига хос бетакрор меъморчилик услуби бор. Барпо этилаётган янги иншоотлар ҳамда уй-жойларнинг ташқи қиёфаси белгиланган талаб доирасида қад ростламоқда. Тадбиркорлардан уй-жойлар ҳамда сармоявий лойиҳаларнинг ягона намунада, миллий нақшда безалиши талаб қилинади. Янги иншоотлар ўрта аср меъморчилик санъати ва миллий нақшга содиқ қолган ҳолда, ўзгача қиёфада барпо этилади. Шунингдек, қад ростлаётган бинолар аҳолига узоқ йиллар давомида сифатли хизмат қилиши учун ҳар бир лойиҳа атрофлича ўрганиб чиқилади.

 Ушбу йўналишдаги ишларни амалга оширишда бошқа давлатларнинг тажрибалари ҳам эътиборга олинади. Жамоат муҳокамасини ўтказиш ҳам режаланган. Таклифлар кўриб чиқилади. Шаҳар ва аҳоли манзилларнинг қиёфасини яхшилаш тадбирлари босқичма-босқич амалга оширилади. Минтақанинг ягона услуби шаклланади. Қурилиш талабларига риоя қилиш масаласи ҳам эътибордан четда қолмайди.

2024-06-06, 02:52 237
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.