26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тақчил мутахассисликлар учун махсус грантлар

Туркистонда янги ўқув йили учун 29та мутахассислик бўйича жами 189 ўринга давлат таълим буюртмаси тасдиқланган эди. Шу муносабат билан давлат таълим буюртмасини жойлаштириш бўйича комиссия йиғилиши ўтди. Уни вилоят ҳокими ўринбосари Б. Тажибаев олиб борди. Унда соҳага оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шу жумладан, келгуси ўқув йилида олий ва олий ўқув юртидан кейинги маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича давлат таълим буюртмасини ишлаб чиқишга оид ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Ушбу кадрларни тайёрлаш бўйича давлат таълим буюртмасини шакллантириш ва тақсимлаш бўйича комиссия йиғилишининг баённома қарори билан тасдиқланган давлат таълим буюртмасига биноан бакалавриат учун 50та ўрин ажратилди. Шу жумладан, 15таси соғликни сақлаш соҳасига оид бўлса, 35таси ахборот-коммуникация технологияларига оид мутахассисликдир. Соғликни сақлаш соҳасига оид ихтисосликлар бўйича резидентурага 139 ўрин бўлинган.

Мутахассислар X. A. Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети, С. Ж. Асфендияров номидаги қозоқ миллий тиббиёт университети, Қозоғистон тиббиёт университети, Кардиология ва ички касалликлар илмий-тадқиқот институти, академик Н. Ж. Батпенов номидаги травматология ва ортопедия миллий илмий маркази, Қозоғистон-Россия тиббиёт университетида тайёрланади.

 

2024-06-17, 20:10 446
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.