26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли ҳамкорлик янги босқичда

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда бўлди.

Суҳбат давомида Қозоғистон Президенти Ўзбекистон раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга фаровонлик ва масъулиятли фаолиятида муваффақият тилади ҳамда қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бугунги стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилишида Ўзбекистон етакчисининг улкан шахсий ҳиссаси борлигини таъкидлади.

Амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бўлажак олий даражадаги икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон – Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат етакчи корхоналарининг, энг аввало – савдо, энергетика, машинасозлик, кимё, қурилиш тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу муносабат билан олий даражадаги келишувларга мувофиқ қўшма иқтисодий лойиҳалар ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суриш борасида ҳукуматлар даражасида мунтазам ва самарали мулоқотлар олиб борилаётгани ижобий баҳоланди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Akorda.kz, 2024-07-26, 21:51 431
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.