26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғайратингга балли, миришкор деҳқон!

Вилоятимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми бўйича республикада биринчи ўринни эгаллади

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев қишлоқ хўжалигида жами ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баравар ошириш юзасидан топшириқ берган эди. Туркистон вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда умумий маҳсулот ҳажмининг ўсиши 107,1 фоизни (216,9 млрд. тенге) ташкил этиб, республикада биринчи ўринни эгаллади.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди бошқарган йиғилишда соҳадаги муаммолар муҳокама қилинди. Масъул шахсларга тегишли топшириқлар берилди. Вилоят раҳбари деҳқонларга минерал ўғитларни ўз вақтида тарқатиш, ўзаро тажриба алмашиш тадбирларини ўтказиш, сувни тежаш технологияларини татбиқ этиш, соҳага сармоя жалб этиш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.

– Ҳосилдорликни оширишда сувни тежаш ва бошқа янги технологияларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Сувни тежаш технологиясини жорий этиш бўйича ҳар бир туман ҳокимига аниқ режа берилиши керак. Деҳқонлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш зарур. Ишни тегишли даражада юрита олмаётган туманлардаги масъул раҳбарларга қатъий чоралар кўрилади. Изланишдан тўхтаманг, қишлоқ хўжалигига сармоя киритинг. Акс ҳолда минтақанинг салоҳияти юксалмайди. Қишлоқ хўжалиги техникасини янгилашни ҳам кучайтириш керак, – деди Дархан Сатибалди.

Қишлоқ хўжалик вазирлигининг “Йўл харитаси”га кўра, ўтган даврда ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят бюджетидан 7 млрд тенге маблағ ажратилиб, тўлиқ ўзлаштирилди.

Олти ойда 13 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди. Улардан 8,1 минг гектар майдонда томчилатиб, 4,9 минг гектар майдонда эса ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий этилган.

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги экинлари ўтган йилга нисбатан 3,4 минг гектарга кўпайиб, 873,6 мингни ташкил этди. Даромадли, сув кам талаб қиладиган экинлар экишга устувор аҳамият қаратилади. Жумладан, 8 минг гектарга (281 минг га) нўхат, 6 минг гектарга (230 минг га), сабзавот, картошка, полиз экинлари 3 минг гектарга (129 минг га), пахта минг гектарга, яна минг гектарга турфа экинлар экилган), мойбоп экинлар 6 минг гектарга қисқартирилди. Айни пайтда вилоятнинг бир қанча туманларида қанд лавлагиси экилмоқда.

Минтақанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ғалла йиғим-терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Бугунги кунга қадар 282 минг гектар майдоннинг 220 минг гектари ўриб олиниб, 554 минг тонна ҳосил йиғилди, ҳосилдорлик гектаридан 25,2 центнерни ташкил этди. Жами 716 минг тонна ғалла йиғиб олиниши кутилмоқда. Бу йил 3,5 млн. тонна сабзавот, боғ ва картошка маҳсулотларини йиғиш режаланмоқда.

Мажлисда вилоятда пахта кластерини ривожлантиришнинг бориши ҳам муҳокама қилиниб, “Ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси” ҲЖ бошқаруви раиси Файзулла Байдуллаевнинг ҳисоботи тингланди. 

Вилоятда “Пахта кластерини яратиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 1200 гектар майдонга томчилатиб суғориш усулида элита навлари экилди. Гектаридан 60 центнердан ҳосил олиш кўзда тутилган. 40та доимий иш ўрни очилди. Келгусида лойиҳа доирасида вилоятда заводлар очиш орқали 9 турдаги пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган, – деди у. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-07-31, 22:29 371
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.