26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тинчлик – буюк неъмат!

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг хорижий давлатларга сафарлари ОАВда мунтазам равишда ёритилмоқда. Улар давомида Юртбоши давлат раҳбарлари билан учрашиб, халқаро саммит ва анжуманларда иштирок этмоқда, Қозоғистон манфаатларини жаҳон миқёсида илгари сурмоқда. Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг хорижий сафарлари мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий, маданий ва илмий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Қ. Тўқаев давлатни бошқарган 6 йил мобайнида Россия Федерацияси, Қирғизистон, Хитой, БАА, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Германия, АҚШ, Арманистон, Қатар ва Саудия Арабистонига ташриф буюрди.

Давлат раҳбарининг Нью-Йорк шаҳрида ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясидаги маърузаси, АҚШ оммавий ахборот воситаларига берган мусоҳабаси, унинг сафар давомидаги учрашув ва музокаралар, имзоланган ҳужжатларни, умуман, ушбу расмий ташрифга доир барча маълумотларни жаҳон оммавий ахборот воситалари таҳлил қилиб, бу натижаларга холисона баҳо берди. Зеро, Президентимиз учун халқимиз, ватанимиз манфаатидан улуғ мақсад йўқ. 

 Юртбошимизнинг минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари бўйича ёндашувлари ОАВда зўр мамнуният билан таъкидлаб ўтилди. Имзоланган янги ҳужжатлар мажмуаси Қозоғистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ўзаро ишончни янада кўпроқ мустаҳкамлашга, ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга кўмаклашади, деб тўла асос билан айта оламиз.

«Вашингтон Пост» газетасининг хабарига кўра, ушбу ташриф давомида ўтган музокаралар, фикрлашувлар халқларимизнинг хавфсизлиги, осойишталиги ва бахт-саодати учун тобора кўпроқ хатар солаётган турли даъватлар ва таҳдидларни бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни, ҳам халқаро, ҳам минтақа миқёсида тез ўзгариб бораётган мураккаб вазиятдан, аввало, икки давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда янада яхшироқ мувофиқлаштириш ва уйғунлаштиришга улкан ҳисса қўшди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида ҳам Юртбошимизнинг ташаббуси билан беш ядровий давлат – АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Россия якдиллик билан ва бир пайтнинг ўзида муҳим халқаро ҳужжатни – Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд барпо этиш тўғрисидаги Шартномага Хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги Протоколни имзолашди.

Ушбу қадам Қозоғистон томонидан 1993 йили БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб илгари сурилган ташаббуснинг тўла амалга оширилишини ниҳоясига етказгани ҳолда, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳамда ядро қуроли тарқалмаслиги ва қуролсизланиш бўйича дунёвий интизомнинг кучайишига улкан ҳисса қўшади.

Бу борада АҚШ раҳбари Президентлар учрашувида, жумладан, шундай деган эди:

– Мен ядро қуролларидан холи бўлган дунёни барпо этиш масаласи бўйича кўпқиррали чора-тадбирлар дастурини маълум қилдим. Москвада Қўшма Штатлар ва Россия қилган Баёнотга кўра, биз стратегик жанговар каллакларнинг ва уларни етказиш воситаларини сезиларли даражада қисқартиришга интиламиз. Иқлим ўзгаришига қарши туриш учун биз 80 миллиард доллар миқдорида экологик тоза энергияга сармоя жалб қилдик. Биз сезиларли даражада ёқилғи-самарадорлик мезонларини оширдик. Биз энергияни тежаш учун янги имтиёзлар тақдим этдик. 

Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан яна қайта ишлай бошладик. Ҳаракатларимизнинг айримлари мувафаққиятли бўлди. Айримлари эса келгусида ривож топиши учун замин яратди. Аммо хато қилишга ҳаққимиз йўқ: бу ишлар фақат Американинг ҳаракатлари бўлиб қолмаслиги лозим. Америка дунёда якка ўзи иш тутганлиги учун танбеҳ берганлар энди Унинг ўзи дунё муаммоларини ҳал этиб беришини кутиб ўтирмасликлари керак. Биз дунё билан муносабат ўрнатишнинг янги даврини сўзда ва амалда излаган эдик. Энди дунёвий муаммолар масъулиятидан барчамиз ўз улушларимизни олиш пайти келди.

 Бунга жавобан Президентимиз кўплаб давлатларнинг ҳамжиҳат саъй-ҳаракатларини, бугун нафақат тинчлик, балки соғлигимиз ва фаровонлигимиз ҳам муштарак эканлигини таъкидлади.

– XXI асрдаги масъулият ва етакчилик бундан кўпроқ нарсани талаб қилади, – деди у. – Тақдиримиз туташ бўлган асрда куч ишлатиш натижасиз ўйиндир. Ҳеч қайси миллат бошқа бир миллат устидан ҳукмронлик ўрната олмайди ва ўрнатишга ҳаракат қилмаслиги ҳам керак. Бир миллатни ёки бир гуруҳ инсонларни бошқалардан устун қўядиган ҳар қандай дунё тартиби ҳеч қачон муваффиқиятга эришмайди. Давлатлар орасидаги кучлар мувозанати кўп сақланиб тура олмайди. Жануб ва Шимол халқлари орасида бўлган анъанавий бўлиниш ўзаро боғланган дунёда мазмунга эга эмас; худди шу нарса Совуқ Уруш сарқитларига асосланган тарафкашлик тизимига ҳам тегишли.

Қозоғистон мустақилликнинг илк кунлариданоқ инсонпарварлик ва тинчликсеварлик қадриятларига асосланган тинчлик ва яратувчанлик билан ривожланиш йўлини танлаган эди. Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар ва халқлар манфаатлари ва тақдири муштараклиги ҳамда минтақавий ва дунёвий хавфсизлик ажралмас эканлигини чуқур тушунишга асосланган ҳолда Қозоғистон ўзининг барча халқаро саъй-ҳаракатларини минтақанинг тинчлик билан ва барқарор ривожланишини таъминлашга йўналтириб келади.

Танлаш биздандир. Бизни XX аср мунозараларини XXI асрга судраб олиб келган авлод сифатида эслашлари мумкин, чунончи бу авлод қатъий қарор танлаш имкониятларини четга сурарди, олдинга интилишни инкор қилиб, ҳаётдан ортда қолганди, чунки ўзи қўллаб-қувватлаган ғояга эмас, балки ўзи қарши деб эътироф этган нарсага эргашарди. Ёки биз жўшқин сувлар ортидаги қирғоқларни кўра олган, инсонларнинг умумий манфаатларига хизмат қилиш учун бирлашган, энг асосийси, ушбу ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти номи билан уйғунлашган ваъда моҳиятини англатиш учун келган авлод бўлишимиз мумкин.

Қозоғистон истаётган келажак – тинчлик ва фаровонлик келажагидир, унга биз фақат агар бошқа барча давлатлар ўз ҳуқуқларига ва шу билан бирга, ўз мажбуриятларига ҳам эга эканлигини тан олсаккина эришамиз. Айнан шундай келишув оқибатида маълум натижага эришиш мумкин. Бу ҳол халқаро ҳамкорликнинг асосий дастуриламали бўлиши керак. Ўйлайманки, дунё халқлари ўз фарзандларининг айнан шундай келажакда яшашларини истайдилар. Шунинг учун биз, ҳукуматларнинг халқ иродасини ифода этишини таъминловчи тамойилларни ҳимоя қилишимиз керак. 

Биз муҳим паллага етиб келдик. Қозоғистон халқаро ҳамкорликнинг янги саҳифаси, барча давлатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эътироф этиладиган саҳифа очишга тайёр. Шу боис, танлаган йўлимиз тўғри эканлигига ишонч билан ва қадриятларимизга содиқ қолган ҳолда, биз барча давлатларни халқларимизга жуда муносиб бўлган келажакни барпо этиш учун биз билан бирлашишга чақирамиз. 

Президентимиз маърузасидан келиб чиқадиган, бугун фарзандларимизга биз раво кўрадиган келажак учун жуда муҳим бўлган тўрт устун – ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизлантириш; тинчлик ва хавфсизликни кучайтириш; сайёрамизни муҳофаза қилиш; ҳамда барча инсонлар учун имкониятлар яратадиган дунёвий иқтисодиёт. Тинчликдек буюк неъматнинг қадрига етишга ҳаракат қилаётган инсонларгина ушбу устунларнинг мазмун-моҳиятини англай оладилар.

Алишер СОТВОЛДИЕВ, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенатининг депутати., 2024-07-31, 22:50 585
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.