26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Матбуот – жамият кўзгуси

Ертай Алтаев “Алатау” медиа марказига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. 

300 ўринга мўлжалланган 4 қаватли замонавий марказда “Туркистон” телеканали жамоаси, Ахборот-таҳлил маркази, вилоят минтақавий алоқалар хизмати мутахассислари, республика оммавий ахборот воситалари (“Хабар”, “24кз”, “Қазақстан” телеканаллари), “Туркистон” телеканали ва учта маҳаллий газета таҳририятлари мухбирлари фаолият юритмоқда.

Медиа марказнинг ҳар бир қаватида муҳаррирлар хонаси, 4та видеомонтаж ва овоз ёзиш ҳамда радиостудия мавжуд.

ОАВ вакиллари фаолият юритиши учун журналистлар хоналари, телестудия, монтаж хоналари, овоз ёзиш студияси, анжуманлар зали, ошхона мавжуд.

Вилоят ҳокими ўринбосари “TURKISTAN” телеканалининг фаолияти билан яқиндан танишиб, галдаги режаларини тинглади.

– Мақсадимиз – телеканални янги босқичга кўтариш, маънавий-маданий йўналишда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш. Ижобий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Техник ва моддий база жуда кучли. Замонавий технологиялар қудрати, ижодкор мутахассислар маҳорати билан янада юксак марраларни забт этишимизга ишончим комил, – деди Ертай Кенжебекули.

“TURKISTAN” телеканали 2021 йил 22 мартдан ўз фаолиятини бошлаган. Эфир вақти кунига 18 соат. 100 нафардан зиёд ходимга эга телеканал 2022 йилда “Энг яхши ҳудудий телеканал” номинациясида “Тұмар” мукофотини қўлга киритган эди.

2024-08-02, 22:39 369
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.