26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт асоси

Давлатимиз раҳбари Қ. Тўқаев жорий йилги «Адолатли Қозоғистон: қонун ва интизом, иқтисодий тараққиёт, ижтимоий некбинлик” номли Мактубида жамиятни янада тараққий эттириш борасидаги вазифаларни белгилаб, юксак мақсадларга эришиш учун қонун устуворлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

“Халқ овозини тинглайдиган давлат” дастурини илгари сурганимга беш йилдан ошди. Шу давр мобайнида биз жамият ва давлат тузилмалари ўртасидаги муносабатлар маданиятини ўзгартира олдик. Қатор самарали алоқа дастаклари ва турли мулоқот дастурлари юзага келди. Давлат хизматчиларининг фуқаролар билан бевосита мулоқоти одатий ҳолга айланди. Ушбу дастур давлат хизматчиларининг хулқ-атворини шакллантирди. Улар масъулият билан фаол, шаффоф ва самарали ишлай бошладилар. Бироқ, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқот сифатини янада яхшилаш учун барчамиз ҳалол ва адолатли бўлишимиз, фақат қонун доирасида иш юритишимиз, берган ваъдамиз ва қилган ишимизга  масъул бўлмоғимиз керак”, деди у.

Мактубда аҳолининг эҳтиёж ва талабларини аниқ билиш, давлат идораларининг фаолиятини яхшилашга эътибор қаратилиб, жумладан, ҳокимларни бевосита сайлаш тизимини жорий этилиши маълум қилинди. Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни ривожлантириш, солиқ тизимида ислоҳотлар ўтказиш, қишлоқларда фуқаролар даромадини ошириш, барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Келгусида Сайрам туман маслаҳати депутатлари Мактубда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиб, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, сайловчиларнинг талаб ва таклифларининг ижросини таъминлашга ҳаракат қиладилар.

Шамхат ХОЛМУРОДОВ, Сайрам туман маслаҳати раиси., 2024-09-17, 02:29 323
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.