26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Идоралараро комиссия мажлиси ўтди

Вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир идоралараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирок этди. Мажлисга вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислик қилди ва олиб борди. Муҳим аҳамиятга молик йиғилишда учта масала муҳокама қилинди.

Кун тартибида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чоралари бўйича вилоят полиция департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Бағланбек Айтпаев ва вилоят йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари бошқармаси раҳбари Қуатжан Жуматаев маъруза қилди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, йўлтранспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишидаги тадбирларни янада жонлантиришни топширди. Минтақа йўлларини таъмирлаш давом эттирилишини маълум қилди.

Мажлисда “Балоғатга етмаганлар ҳамда уларга қарши жиноятларнинг олдини олиш” мавзуида ҳам маърузалар бўлди, мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида комиссия аъзоларининг таклиф ва эслатмалари баённомага киритилди. Ушбу йўналишда ишлар давом эттирилади.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-26, 01:38 316
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.