26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳар ҳокими тайинланди

Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмуриятининг розилиги ва вилоят ҳокимининг фармойиши билан Азимбек Пазилбекули Туркистон шаҳрининг ҳокими лавозимига тайинланди. Янги ҳокимни шаҳар фаолларига вилоят ҳокими Дархан Сатибалди таништирди.

Шаҳар маслаҳати депутатлари шаҳар ҳокими лавозимига тавсия қилинган Азимбек Пазилбекулининг номзодини қўллаб-қувватлаб, овоз беришди. 

Дархан Сатибалди янги раҳбарга шаҳарни ривожлантириш, туркий оламнинг марказига айлантириш, сайёҳлик ҳамда иқтисодий салоҳиятини юксалтириш йўналишида муҳим вазифалар юкланганини таъкидлаб, келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.

Азимбек Пазилбекули 1991 йили Қизилўрда вилояти, Жанақўрған туманида туғилган. Олий маълумотли. Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети, Қўрқит Ата номидаги Қизилўрда давлат университети, М. С. Нариқбаев номидаги Қозоқ давлат ҳуқушунослик университети ҳамда “Болашақ” университетини тамомлаган. 

Ихтисослиги – давлат ҳамда маҳаллий бошқарув, иқтисодиёт, қурилиш, ҳуқуқшунослик.Меҳнат фаолиятини 2013 йили Қизилўрда шаҳар ички сиёсат бўлимида етакчи мутахассис, бош мутахассис лавозимларида бошлаган.

Қозоғистон Республикаси Сармоялар ҳамда тараққиёт вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Саноат ҳамда инфратузилмавий тараққиёт вазирлигининг бошқармаларига раҳбарлик қилган.

2024-10-03, 01:53 234
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.