26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маданий мулоқот – дўстлик элчиси

Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Қозоғистонга амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёевани қабул қилди.

Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ерлан Қарин Қозоғистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, жумладан, Бурабайда ўтган Миллий қурултойнинг IV йиғилишида ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан илгари сурилган янги ташаббуслар ҳақида гапирди.

Ишчи ташриф доирасида икки давлат ўртасида маданий мулоқотни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, Ерлан Қарин ва Саида Мирзиёева Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрининг “Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси” спектаклини томоша қилди. Шу билан бирга, рассом Ўрол Тансиқбоевнинг рангтасвир ва график ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар маданий-гуманитар соҳада яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Inform.kz. маълумотлари асосида, 2025-03-20, 02:14 433
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.