26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
80та вакцинация станцияси ташкил этилди

Туркистон вилоятида аҳолини COVID-19га қарши оммавий эмлаш бошланди. Шу муносабат билан вилоятда эмлаш станциялари ташкил этилмоқда. Илгари коронавирусга қарши эмлаш вилоятнинг 50та тиббиёт муассасаларида амалга оширилган бўлса, ҳозир уларнинг сони 80дан ошди. Эмлаш пунктлари барча зарур тиббиёт ускуналари  билан таъминланган ва санитария талабларига тўлиқ жавоб беради.
Шу билан бирга, минтақага яна 10 минг доза  «СПУТНИК-V» вакцинаси етказилди.
Бугунги кунга қадар вилоятда 24 мингга яқин одам эмланди. Улардан 14,5 минг нафарга яқини  тиббиёт ходимлари, 6,7 минг нафари ўқитувчи, 600 нафардан зиёд полиция ходими ва бошқа тоифалардан 700га яқин фуқаро. Бундан ташқари, 22 февралдан буён 10 мингдан зиёд одам иккинчи компонент билан эмланди.
Ўтган кун давомида Туркистон вилоятида 23 кишида COVID-19 инфекцияси қайд этилган.
Пандемия даврида  минтақада 600 мингга яқин ПЗР тестлари ўтказилди ва ўтган кун давомида 3233 киши лабораторияларда текширилди.
Ҳозир юқумли касалликлар шифохоналарида 610та ўрин мавжуд бўлиб, улардан 357таси бўш.
Туркистон вилояти вакциналарни сақлаш омборларида сиғими  601 литрли 2та музлатгич бор эди, вилоят бюджети маблағи ҳисобидан  қўшимча,  сиғими 143 литрга яқин 20та музлатгич камераси  харид қилинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-04-13, 01:54 203
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.