26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ саломатлиги – пировард мақсад

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Арман Сабитов ва Туркистон вилоят жамоат соғлиги бошқармаси раҳбари Марат Пашимов Тўлебий туман касалхонасининг фаолияти билан танишишди.
Ташриф давомида вилоят ҳокимининг муовини касалхонанинг таъмирталаб эканини таъкидлади. Шунингдек, улар «Қозоғистон Республикасида соғликни сақлашни ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган давлат дастури» ижросининг Тўлебий туман касалхонасидаги 6 ойлик натижаларини тинглаб, коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган эмлаш тадбирлари билан танишишди. Бугунги кунда, режага мувофиқ, эмланган фуқароларнинг улуши 64,8 фоизни ташкил этади.
– Вилоятимизда коронавирус пандемияси салбий таъсирларининг олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда, – деди А. Сабитов. – Куни кеча Президентимиз мамлакатимиздаги санитария-эпидемиологик вазият бўйича ишчи кенгаш йиғилишини ўтказди. У барчамизни янада жипслашиш, сабр-матонатли бўлиш ва шифокорлар тавсияларига тўлиқ риоя қилишга чақирди. Зеро, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, уйда қолишга даъватлар – буларнинг бари фуқароларимиз соғлигини асраш учун қилинаётганлигини дилдан ҳис этиб турибмиз. Тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Раҳбарлар касалхонанинг фаолиятини ижобий баҳоладилар.

Туман ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-21, 23:44 69
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.