26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли саломатлиги – бош мезон

ЖССТ ПАНДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРНИ ЮКСАК БАҲОЛАДИ

Пандемия бошланганидан буён вилоятимиз асосан “яшил ҳудуд”да бўлди. Бу кўрсаткичга пандемияга қарши курашда олдинги сафларда турган тиббиёт ходимларининг касбий маҳорати ва соғликни сақлаш учун зарур захиралар мавжудлиги натижасида эришилди. ЖССТнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Каролин Кларинвал минтақанинг пандемияга қарши курашдаги фаолиятини юксак баҳолади.

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги марказий алоқалар майдончасида “Давлат раҳбарининг Мактуби доирасида Туркистон вилоятини ривожлантириш масалалари"га бағишланган брифингда минтақада соғликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Туркистон вилоятида коронавирус инфекқиясига қарши эмланганлар сони 1 миллиондан ошди. Вакцина етарли. 

Умуман, йил бошидан буён эпидемияга қарши тадбирларда иштирок этаётган 50 мингга яқин тиббиёт ходимига 10,8 миллиард тенге нақд пул тўланди. Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 15 мингдан ошди.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда 13та ПЗР лабораторияси фаолият юритмоқда. 1 миллиондан зиёд ПЗР тестлари ўтказилди. Тез тиббий ёрдам хизмати 122та автомашина билан таъминланган, автопарк 96 фоизга янгиланган. Бундан ташқари, 200 ўринга мўлжалланган янги модулли шифохона фойдаланишга топширилди.

2021-11-22, 23:47 55
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.